MAMAKO® PREMIUM
Аралашмалар ишлаб чиқарилиши
МАМАКО® Premium болалар сутли аралашмалари Испаниянинг шимолида жойлашган Астурия худудидаги Industrias Lácteas Asturianas, S.A. (ILAS S.A.) заводида ишлаб чиқарилади. Бу худуд асрлар давомида сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариши билан машхур.

Эчкилар мамлакати – бундай ном билан Испанияда биосфера қўриқхоналари ва ноёб боғлари мавжуд бўлган хақиқий жаннатмакон табиатли Астурия худуди аталади. Бу жойлардаги яйловлар Кантабрия тоғ олди тизимининг мўътадил нам иқлими ва Атлантика океанининг яқинлиги хисобига бутун йил давомида яшил тусда сақланади ва бу яйловдарда эчкилар йил давомида озиқланадилар.

Астурия эчкиларининг бой рациони улардан олинадиган сутнинг ўта юқори сифатини ва енгил қаймоқ таъмини таъминлайди.
ILAS S.A. компаниясининг тарихи 1960 йилда кичкинагина оилавий тадбиркорликдан бошланган. Ўша вақтлардаёқ компания фаолиятлари йўналишларидан бири бўлиб болалар учун сутли аралашмалар ишлаб чиқариш ҳисобланган. Хозирги даврга келиб ILAS S.A.заводлари дунёнинг турли бурчакларида ( Испания, Польша, АҚШ, Мексика, Португалия) сут маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
MAMAKO® Premium мослаштирилган сутли аралашмалари.
Болалар учун сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш сохасидаги тўпланган ноёб тажриба эчки сути асосида тайёрланган янги авлод сутли аралашмаларининг формуласини яратилишига имкон берди.Бу - MAMAKO® Premium мослаштирилган сутли аралашмалари.
Осон хазм бўлади
МАМАКО® Premium таркибидаги эчки сути чақалоқ озиқланишининг химояли ва эхтиёткор асоси хисобланади. Эчки сутининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобига МАМАКО® Premium мослаштирилган сутли аралашмалари чақалоқ меъдасида кичик, енгил ва осон хазм бўлувчи доналар хосил қилади. Ўзининг бетакрор таркиби ҳисобига МАМАКО® Premium аралашмаси ичакларда соғлом микрофлора шаклланишига ва қулай хазм бўлишга ёрдам беради

МАМАКО® Premium таркибидаги асосий оқсил фракциялари бўлиб зардоб оқсиллари ва казеин хизмат қилади. Она сутида бу оқсилларнинг нисбати 60: 40 ни ташкил қилади , МАМАКО® Premium адаптацияланган аралашмасининг туғилгандан 6 ойликгача чақалоқлар учун мўлжалланган турида бу кўрсаткич она сутига максимал равишда яқинлаштирилган.
МАМАКО® Premium аралашмаларидаги табиий эчки сути

МАМАКО® Premium мослаштирилган сутли аралашмалари табиий эчки сутидан сут таркибидаги ноёб сут липидларини сақлаб қолган ҳолда ишлаб чиқарилади.Бу липидлар чақалоқнинг уйғун ўсиши ва ривожланиши учун зарур таркибий қисмлар учун манба ҳисобланади.
Табиий β-пальмитат
MAMAKO® Premium болалар аралашмасидаги пальмитин кислотаси эчки сути β-пальмитати кўринишида бўлади, у ичак деворлари оралиғидан эркин ўтиб, кальций молекулалари билан бирлашмайди. Табиий β-пальмитат она сути таркибидаги пальмитат сингари осон ҳазм бўлади ва болада ич қотиш ҳамда озиқ моддалар етишмовчилигини келтириб чиқармайди.
Триглицеридлар
Қисқа ва ўртача халқали триглицеридлар(SCT и MCT) - ёғ кислоталарининг ўзига хос синфи бўлиб, хатто ҳазм қилиш билан боғлиқ муаммоси бўлган болаларда ҳам осон хазм бўлади. SCT ва MCT иммун тизимни рағбатлантиради ва мухим энергия манбаи хисобланади.
Ёғ глобулалари мембраналари
Эчки сути ёғ глобулалари ўзларининг ташқи мембраналари ҳисобига ноёбдир. Бу мембраналар ўзига хос оқсил-липид мажмуаси кўринишида бўлиб, модда алмашинуви, асаб тизими ривожланиши ва иммунитетни рағбатлантиришда иштирок этади.
Мия ва кўзлар ривожланиши учун лютеинли IQ-мажмуа
МАМАКО® Premium аралашмалари таркибидаги IQ-мажмуа ARA ва DHA (Омега-6 ва Омега-3) ёғ кислоталари ва бола организмига фақат овқат билан кириши мумкин бўлган лютеиндан иборат. Бу мажмуа таркибий қисмлари кўзларни кўриш функцияси шаклланиши даврида ҳимоя қилади ва чақалоқнинг ўрганиш фаоллигини кучайтиради. МАМАКО® Premium таркибида лютеин сақловчи ягона эчки сути асосида тайёрланган аралашма ҳисобланади (1), (2)
Лютеинли IQ-комплекс нима учун зарур?

Кўриш функцияси когнитив фаолиятнинг етакчи омилларидан бири ҳисобланади. Ҳаётнинг дастлабки икки йилида тафаккур жараёнларининг асосини атроф - муҳитни ўрганиш билан боғлиқ харакатлар ташкил қилади. Чақалоқда бирон бир предмет ёки нарсани таниб олиш хусусиятига марказий кўриш тизими жавоб беради ва у ҳаётнинг 2- 3 ойларида шаклланади.Ушбу функциянинг ривожланиши учун лютеин зарур бўлиб, у кўз тўр пардасини ҳимоя қилади ва кўриш физиологиясида алоҳида ахамият касб этади.
Лютеин организмнинг ўзида синтез бўлмайди , шунинг учун чақалоқ уни она сутидан олади. МАМАКО® Premium аралашмаларида IQ-мажмуа таркибидаги лютеин билан бирга ARA ва DHA ёғ кислоталари мавжуд бўлиб, улар лютеиннинг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради. (3), (4) Бу кислоталарнинг ўзаро нисбати худди она сути таркибидаги нисбат билан бир хилда бўлиши чақалоқларда она сути билан озиқлангандагидек когнитив ривожланиш даражасига эришилади.
Комфорт хазм учун таркибий қисмлар
МАМАКО® Premium аралашмаларининг таркибидаги B.LACTIS пробиотик комплекси пребиотиклар (8) ва нуклеотидлар (6), (7) билан биргаликда ичак микробиотаси ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. МАМАКО® Premium аралашмаларининг таркибида пальма мойининг йўқлиги ва бетакрор таъсир қилувчи таркибий қисмлар йиғиндисининг мавжудлиги қориндаги санчиқлар ва қусишлар сонини камайтириб, қулай хазм қилиниш ва юмшоқ ич келишини таъминлайди.
B.LACTIS
Бифидобактерияларнинг пробиотик мажмуаси. Шартли – патоген флора ўсишини секинлаштиради, ичакларда фойдали бактерияларнинг ўсишини таъминлайди ва микробиота мувозанатини тиклайди.
ПРЕБИОТИКЛАР
Фойдали бифидо- ва лактобактериялар учун озуқа ҳисобланади. Про- ва пребиотикларнинг биргаликдаги фаолияти соғлом микрофлорани ушлаб туришда уларнинг алоҳида якка холатидаги таъсиридан самаралироқ хисобланади.
5 ХИЛ НУКЛЕОТИДЛАР
МАМАКО® Premium аралашмаларининг таркибида улар ичак деворларини ҳимоя қилади ва иммунитетни қўллаб – қувватлайди.
Пальма мойисиз
МАМАКО® Premium аралашмалари пальма мойи сақламайди. Премиал формула таркибида эчки сутининг сут ёғлари мавжуд бўлиб, улар табиий β-пальмитат, бетакрор триглицеридлар ва ёғ глобулалари мембраналарининг манбаи ҳисобланади. Бу эса аралашма таркибидаги сут ёғларига аралашмани она сути таркибига аниқроқ мослаштиришга ёрдам беради. Пальма мойининг йўқлиги Ca2+ нинг яхшироқ ўзлаштирилишини ва она сути билан озиқланган чақалоқлардаги каби юмшоқ ич келишини таъминлайди.

Манбалар

(1) И.Я. Конь. Современные представления о роли каротиноида лютеина в питании детей раннего возраста. Педиатрия/2012/Том 91/No 1
(2) Bronwyn Eisenhauer, Sharon Natoli, Gerald Liew, and Victoria M. Flood. Lutein and Zeaxanthin—Food Sources, Bioavailability and Dietary Variety in Age-Related Macular Degeneration Protection. Nutrients. 2017 Feb; 9(2):120.
(3) И. Я. Конь, Н. М. Шилина, С. Б. Вольфсон, О. В. Георгиева. Использование полиненасыщенных жирных кислот в питании здоровых детей. Лечащий врач, 01/06
(4) Mora-Gutierrez A, Attaie R, Núñez de González MT, Jung Y, Woldesenbet S, Marquez SA. Complexes of lutein with bovine and caprine caseins and their impact on lutein chemical stability in emulsion systems: Effect of arabinogalactan. J Dairy Sci. 2018 Jan; 101(1):18-27
(5) Stiverson J, Williams T, Chen J, Adams S, Hustead D3, Price P, Guerrieri J, Deacon J, Yu Z Prebiotic Oligosaccharides: Comparative Evaluation Using In Vitro Cultures of Infants' Fecal Microbiomes/Appl Environ Microbiol. 2014 Dec; 80(23):7388-97
(6) Carver JD, Walker A. The role of nucleotides in human nutrition. Nutr Biochem. 1995; 6:58-72
(7) Quanb R, Barness L.A., Uauy R. Do infants need nucleotide supplemented formula for optimal nutrition? J. Pediatr Gastroentero; Nutr. 1990; 11:429-437.
Made on
Tilda