БОЛАЛАР ОЗУҚАСИ ХАҚИДА
Бугунги кунда бизга катта ҳажмдаги маълумотлар учун очиқ бўлиб, биз уларга бизани қизиқтирган саволларга жавоб излаб мурожаат қиламиз. Тўғри овқатланиш мавзуси энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади, чунки овқатланиш - бу саломатлик гарови, унинг мустаҳкам пойдеворининг ажралмас қисмидир.
Сигир сутига нисбатан аллергияни даволаш мумкинми, сунъий озиқланишдаги аллергик гўдакка нима бериш мумкин ҳамда агар онанинг кўкрак сути гўдакда аллергик реакцияни чақирса, у нима қилиши лозим — оналарнинг ушбу ва бошқа кенг тарқалган саволларига тиббиёт фанлари доктори, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги академик Г.Н.Сперанский номидаги ФГБОУ ДПО РМАНПО нинг коликлиник педиатрияга ихтисослашган педиатрия кафедраси профессори Ирина Николаевна Холодова жавоб беради
Гўдак томонидан сутли аралашмалардан олинадиган "фойдали" ва "зарарли" компонентлар ҳақидаги мулоҳазалар кўпинча оналарни адаштиради. Аслида, мослаштирилган сутли аралашмалар таркиби кўп хусусиятларига кўра она кўкрак сутини такрорлайди. Уни ўрганиш қийинчилик туғдирмайди ва ушбу озуқа моддаларнинг фойдаси ҳақидаги билимлар ўз фарзандини тўғри озиқлантираётган оналар учун фойдали ҳисобланади.
Ҳаётининг илк ойларида гўдакнинг овқат ҳазм қилиш йўллари қатор ўзгаришларга учрайди, шу сабаб қорин санчиқлари ҳам юзага келиши мумкин. Оналар ўз фарзандлари ҳақида қайғурадилар ва қорин санчиқлари кузатилганда қорин "хотиржам" бўлиши учун қандай ёрдам бериш ҳақида кўп савол беришади.
Она сути бола учун энг яхши озуқадир*. Лекин бола рационига сутли аралашма киритишга зарурият туғилса она нима қилиши керак? Агар аралашма эчки сути асосида тайёрланган бўлса буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Эчки сути асосида тайёрланган махсулотларга болалар қандай муносабатда бўлади ва ушбу аралашмалар ёрдамида улар соғлигининг қандай муаммоларини хал этиш мумкин?
Made on
Tilda