Ёшга қараб адаптациялаш
Янги соғилган эчки сути хазм бўлиши ва ўзлаштирилиши қийин бўлган маҳсулот хисобланади, чунки унинг таркибида чақалоқ учун керак оқсил миқдоридан анча кўп оқсил ва микроэлементлар бўлади. Шунинг учун эчки сутининг ўзи эрта ёшдаги болаларга тавсия қилинмайди ва бу сутдан фойдали хусусиятлари жуда ҳам кўп бўлган қуруқ мослаштирилган сутли аралашмалар ишлаб чиқарилади.Аралашмалар таркиби чақалоқ учун мослаштирилиб, етишмайдиган компонентлар қўшилади.