ЭЧКИ СУТИ АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН СУТЛИ АРАЛАШМАЛАР ВА ҚЎШИМЧА ОЗУҚАНИ БОЛА ОЗИҚЛАНИШИГА ТЎҒРИ КИРИТИШ

Муаллиф: Макаршина Мария Аркадьевна
педиатр-шифокор, неонатолог
«Балтмед» клиникаси педиатрия бўлими мудири, Санкт-Петербург ш.
Она сути бола учун энг яхши озуқадир*. Лекин бола рационига сутли аралашма киритишга зарурият туғилса она нима қилиши керак? Агар аралашма эчки сути асосида тайёрланган бўлса буни қандай тўғри амалга ошириш мумкин? Эчки сути асосида тайёрланган махсулотларга болалар қандай муносабатда бўлади ва ушбу аралашмалар ёрдамида улар соғлигининг қандай муаммоларини хал этиш мумкин? Ушбу саволларга жавоб топиш учун Санкт–Петербург шахридаги «БалтМед» кўп тармоқли тиббиёт клиникаси педиатрия бўлими мудири , таниқли педиатр-шифокор Макаршина Мария Аркадьевна билан сухбат уюштирдик.

— Ота-оналарни энг кўп қизиқтрадиган саволлардан бири — сунъий озиқлантиришни эчки сути асосида тайёрланган аралашмалардан бошлаш мумкинми ва бундай аралашмаларга қандай холатларда ўтказиш маъқулроқ?
— Агар чақалоқни қандайдир сабабларга кўра сунъий озиқлантиришга ўтказилса, бирданига эчки сути асосида тайёрланган аралашмадан бошлаш мумкин. Бу мутлақ физиологик хисобланади. Эчки сути асосида тайёрланган аралашмалар болалар озуқаси бўйича халқаро қўмиталар томонидан бир ёшгача бўлган болалар озиқланиши учун маъқулланган ва болалар томонидан яхши қабул қилинади.Бу биринчидан.
Иккинчидан, болани эчки сутли аралашмага оддий сутли аралашмадан хам ўтказиш мумкин. Масалан, сигир сути асосида тайёрланган аралашмалардан фойдаланилганда болада аниқ сигир сутига аллергия ёки сигир сутини кўтара олмаслиги билан боғлиқлик йўқ холатда ич қотиши, қоринда оғриқлар, қорин дам бўлиши ва безовталаниш кузатилганда.
Айрим холларда эса болаларга эчки сутли аралашманинг таъми кўпроқ маъқул бўлганлиги учун уни яхши истеъмол қилишади.
Шунақаси хам бўлиб туради.Ва бола сигир сутли аралашма таъми ёқмаслиги сабабли уни истеъмол қилишни хохламаганида, эчки сутли аралашмалар оналар учун муаммонинг ажойиб ечими бўлиши мумкин.
— Юқоридаги фикрлар биринчи марта аралашмага ўтказилаётган чақалоқ учун эчки сутли аралашма физиологик жихатдан яқинроқ эканлигини англатадими?
— Сизларга маълумки, оддий сутли аралашмаларни жуда яхши қабул қилувчи болалар хам бор. Аниқроқ қилиб айтганда , эчки сутли аралашмалар сезувчан овқат хазм қилишга эга болалар учун физиологик жихатдан яқинроқдир. Яъни, агар болада она сути билан озиқланган вақтида хам ошқозон-ичак йўлларида муаммолар келиб чиққан бўлса, албатта болани эчки сутли аралашмага ўтказиш мантиқан тўғри бўлади.Лекин бунда шифокор ёки онанинг хохиш-истакларига хам кўп нарса боғлиқ бўлади ва бу холат мутлақ соғлом бола учун аралашма танлашда хам ахамиятли бўлади.
— Сиз ўз пациентларингизни эчки сути асосидаги аралашмаларга ўтказасизми?
— Ха, ушбу аралашмаларни айрим пациентларимга буюраман. Клиник тажрибамдан келиб чиққан ҳолда шуни айтишим мумкинки, кўпчилик болалар эчки сути асосидаги аралашмаларни яхши ўзлаштиришади ва менда бундай овқатланиш турини ўзгартиришга зарурат йўқ.

— Эчки сути қисман гидролизат асосидаги гипоаллерген аралашмалар билан бир қаторда туриши мумкинми?
— Қисман гидролизланган (гипоаллерген) аралашмалар – бу даволаш учун эмас, балки профилактика учун мўлжалланган маҳсулотлардир. Улар сигир сути оқсилларига нисбатан аллергия ривожланланувчи хавф гуруҳига мансуб болаларга буюрилади. Эчки сути асосидаги аралашма болада аллергия хавфи ёки мавжудлиги бўйича ҳеч қандай маълумотлар бўлмаган ҳолатдагина қўлланишилиши мумкин.
— Гўдакни бир аралашмадан бошқасига қандай қилиб тўғри ўтказиш мумкин?
— Бу схема бўйича ва босқичма босқич, тахминан 1 ҳафта ичида амалга оширилади. Гўдак озуқасининг исталган кескин ўзгартирилиши ҳазм қилиш ва ичак моторикаси, мослашиш жараёнининг бузилиши билан кечади. Ичакда овқат оқсилларига нисбатан иммунологик бетарафликнинг пайдо бўлиш механизми жуда нозикдир ва агар улар битта оқсилга мослашиб бўлган бўлса, ва агар бошқасига кескин ўтиш содир бўлса, бу бетарафликнинг йўқолиши ва аллергик реакциянинг ривожланишига олиб келиши мумкин.




Янги аралашмага ўтиш намуналарни қўллашдан бошланади. Агар озиқланишнинг ўртача миқдори – бир марталик озиқлантиришга 120 мл аралашма ҳақида сўз юритилса, у ҳолда янги аралашмани киритиш 30 мл дан бошланади. Биринчи кун озиқлантириш аввалида 30 мл эчки сути асосидаги янги аралашмадан берилади (тўлиқ кун давомида фақат бир маротаба), сўнгра одатий озиқланиш ҳажмининг 90 мл берилади.
Агар гўдак ҳолати яхши бўлса (меъда-ичак йўлларида муаммолар бўлмаса, гўдак кекирмаса, унинг қорни оғримаса, юқори даражада газ ҳосил бўлмаса, ҳеч қандай тошмалар пайдо бўлмаган бўлса), у ҳолда иккинчи куни янги аралашмани ҳар бир эмизиш оралаб, шунингдек 30 мл дан одатий аралашма беришдан аввал берилади. Учинчи куни – 30 мл дан ҳар бир эмизиш вақтида, тўртинчи кун – 60 мл дан ҳар бир эмизиш вақтида, бешинчи кун – 90 мл дан, олтинчи кун эса эчки сути асосидаги аралашманинг тўлиқ порцияси, яъни 120 мл дан ҳар бир озиқлантириш вақтида берилади.
— Агар болага аралашма ёқмасачи? Бундай ҳолатда сутли аралашмага уни ўзгартиришдан олдин қанча вақт давомида ўргатишга ҳаракат қилиш керак?
— Гўдакка сутли аралашма икки ҳолатда ёқмаслиги мумкин: сутли аралашма кўкрак сути билан алмаштирилганда ва гўдак даволовчи бемаза аралашма билан озиқлантирилганда (уч ойликдан бошлаб гўдаклар таъм сезишни бошлайди). Иккинчи ҳолатда биз ҳолатга таъсир кўрсатишимиз мумкин, чунки гап даволовчи озуқалар ҳақида кетмоқда ва у гўдак учун зарурдир. Шунинг учун "ейишни ҳоҳласа - ейди" тамойилига асосланган ҳолда озиқлантиришга тўғри келади.
Кўкрак сутидан сутли аралашмага ўтказилганда гўдак уни рад этиши ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Бундай ҳолатда 3-5 кун давомида аралашма билан озиқлантиришга ҳаракат қилиб кўриш мумкин. Агар қатъий рад қилиш давом этса, гўдакка янги аралашмани таклиф қилиш керак. Сутли аралашма нафақат бошқа компанияники бўлиши, балки бошқача таъмда бўлиши ҳам керак. Бунда эчки сути асосидаги аралашма муқобил озуқа бўлиб хизмат қилади ҳамда айнан у гўдакка ёқиши мумкин. Аммо бошқа ҳолат ҳам мавжуд, бунда гўдакка махсус эмизгичли идиш (бутылка)дан эмиш умуман ёқмаслиги, ҳатто кўкрак сутини ҳам у орқали эмишни ҳохламаслиги мумкин. Бундай ҳолатда аралашмани ўзгартириш ёрдам бермайди.
— Турли аралашмаларни бериш мумкинми?
— Вақтинчалик ечим сифатида, сигир сути асосидаги аралашмадан эчки сути асосидаги аралашмага ўтилаётганда, - ҳа, мумкин, лекин доимий равишда бериш учун – аҳамиятга эга эмас. Чунки бу ҳолатда эчки сутининг барча ижобий хусусиятлари йўққа чиқарилади. Эчки сути асосида озиқлантириш айрим болаларда бошқа аралашмалар билан озиқлантиришга нисбатан айрим афзалликларга эга ва максимал даражада фойдага эга бўлиш учун гўдак сутли аралашманинг фақат бир тури билан озиқланиши керак.

— Гўдакда аллергия бошланганлигини она қандай тушуниб етиши мумкин?
— Аллергияни гумон қилиш ёки тасдиқлаш – бу шифокорнинг вазифаси, она эса гўдакда кузатилган қизил яноқлар ва гўдак терисидаги тошмалар ҳақида педиатрга хабар бериши мумкин. Агар сутли аралашма гўдак қабул қилаётган ягона маҳсулот бўлса, яъни унда кун давомида монотонли таомнома бўлса ва қўшимча озуқа киритилмаган бўлса, лекин шу билан бирга гўдак терисида нимадир пайдо бўлаётган бўлса, бу дарҳол шифокорга мурожаат қилиш учун сабаб бўлади. Муаммо ўз ўзидан ҳал бўлишини кутиш керак эмас. Бу сигир сути оқсилига нисбатан аллергия ёки доим ҳам сутли аралашмага нисбатан реакция билан боғлиқ бўлавермайдиган атопик дерматитнинг кўринишини бўлиши мумкин.

— У ҳолда, аллергия ёки озуқани ўзлаштиролмасни тасдиқлаш ва истисно қилиш учун нима қилиш керак?
— "Аллергия" ва "озуқани ўзлаштиролмаслик" тушунчаларни фарқлай олиш зарур. Аллергик механизмлар аниқ бир аллергенга нисбатан IgE даражасининг ошиши билан боғлиқ, болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар ҳолатида эса бу сут оқсилидир. Агар сунъий озиқлантиришда гўдак териси томонидан юзага келган муаммолар сут оқсилига аллергия билан боғлиқлигига гумон бўлса, у ҳолда ёрдам беришнинг ягона услуби – қандайдир самара олиш ёки олмаслик мақсадида гўдак таомномасидан сут оқсилини 2-4 ҳафтага тўлиқ истисно қилишдир. Даволовчи сутли аралашмага гўдак организмининг яхши жавоб реакцияси кузатилган ҳолатда, у камида 6 ойга ушбу озиқлантириш турида қолдирилади
Меъда-ичак йўллари томонидан муаммолар ҳақида сўз юритсак, уларнинг сони анча кўпдир. Сут оқсилини ўзлаштиролмаслик қусиш, қорин оғриқлари, эмизиш вақтида гўдакнинг беҳузур бўлиши, катта миқдорда газлар ажралиши, ич қотишлар. Бунда ҳам сут оқсилини тажриба сифатида 2-4 ҳафтага истисно қилиш ва гўдак ҳолатини кузатиш лозим.
— Кўкрак сути билан эмизиш даврида сигир сути оқсилига нисбатан аллергия кузатилганда, гўдакни сутли аралашмага ўтказиш ва кўкрак билан эмизиш шартми?
— Албатта йўқ. Лекин эмизаётган онага парҳез тутишга ишонтириш керак. Афсуски, биз гўдакда унинг онаси истеъмол қилаётган маҳсулотларнинг бирор бирига аллергия борлигини таҳмин қилсак, уни товуқ ва гречкага ўтказиб қўямиз, ва шундан кейин онада рухий муаммолар бошланади – фақат бир маҳсулотни, ва шуни ҳам иштиёқсиз равишда, истеъмол қилишни бошлайди. Бундай пархезга кўпчилик тайёр эмас. Муаммони ҳал қилиш учун бундай радикал равишда ёндашиш мумкин эмас. Аллергия чақирувчи маҳсулотлар рўйхати унчалик катта эмас.

— Яъни, онага бошқа йўл билан ҳам ёрдам бериш мумкинми?
— Биз она таомномасидан сигир сути оқсилини истисно қиламиз, яъни сутли маҳсулотларн бутунлай олиб ташлаймиз, жумладан сариёғ, пишлоқ ва творогни. Самара етарли даражада бўлмаган ҳолатда вақтинчалик гуруч, тухум, товуқ ва сояни ҳам чеклаш мумкин. Лекин бундай таъқиқланадиган маҳсулотлар кўп эмас. Бошқа барча нарсалар она учун рухсат этилади: олма, банан, исталган "крупа"лар, макарон маҳсулотлари, сабзавотлар, гўшт – фақат куркқ гўшти ва гречка истеъмол қилиш шарт эмас. Аллергия – бу бир муаммо, бошқа томондан бетарафликнинг бузилиши деб номланувчи тушунча ҳам мавжуд. Агар она бир қисм балиқ тановвул қилса – гўдакнинг аҳволи яхши, агар икки қисм истеъмол қилса – у ҳолда гўдак бунга жавоб қайтаради. Ушбу ҳолат вақтинчалик ҳисобланади ва бундай бетарафлик айнан кичик миқдорда истеъмол қилинган маҳсулотлар билан ўргатилиб борилади.
Сигир сути оқсилига нисбатан аллергия – бу кўкрак билан эмизишни тўхтатиш учун кўрсатма эмас. Ундан ташқари, кўкрак сути билан эмизиш ушбу аллергия бўйича прогнозларни яхшилайди ва бола организмидаги керакли бетарафлиликнинг шаклланишини тезлаштиради
— Мария Аркадьевна, мана қизиқарли ҳолат. Сутли аралашма ўзгартирилгандан сўнг гўдак меъёрдан кам овқатланишни бошлаган, лекин ривожланиши яхши. Уни қўшимча тарзда озиқлантириш шартми?
— Буни шифокор ҳар бир боланинг ҳолатини инобатга олган ҳолда шахсий тартибда аниқлайди. Агар гўдак аввалги аралашмани керакли миқдорда, янги аралашмани эса камроқ миқдорда истеъмол қилган бўлса, лекин шу билан бирга, вазни яхши ошиб бораётган ва бўйни ўсайтган бўлса, менда бундай ҳолат саволларни туғдиради.
Бошқа масала – бу агар сутли аралашма гўдак ҳаётида илк бор қўлланилаётган бўлса. Масалан, кўкрак билан эмизиш тўхтатилса (ва она ўз фарзанди қанча миқдорда сут эмишини билмаса), она гўдакни аралашма билан озиқлантиришни бошлайди ва гўдак меъёрдан камроқ миқдорда озиқланаётганлигини тушуниб етади. Бундай ҳолатга рухсат берилади, лекин бу ҳолатда шифокор шунга ишончи комилки, гўдакнинг аҳволи яхши – унда нафақат вазн ва бўй бўйича тўғри улғайиш, балки нормал психомотор ривожланиш ҳам кузатилмоқда, камқонлик кузатилмайди, Д витаминининг одатий дозаларида рахит ривожланмайди, терида ўзгаришлар мавжуд эмас ва ҳоказо.

— Нима учун табиий эчки сутига нисбатан сутли аралашма билан озиқлантириш афзал
— Барча сутли аралашмалар "мослаштирилган" қўшимчага эга, яъни бу фақат витамин ва микроэлементлар қўшилган қуритилган эчки сути эмас. Аралашма – бу кўриниши ўзгартирилган эчки сути бўлиб, уларни ишлаб чиқарувчилар максимал равишда она сутига яқинлаштиришга ҳаракат қилишади. Унинг таркибида оқсиллар фракцияси – зардоб оқсили ва казеиннинг нисбати ўзгартирилади, айнан кўкрак сутига хос бўлган ёғ компонентлари қўшилади – ҳайвон сутида улар умуман бўлмайди. Эчки сути болалар учун озуқага айланишидан аввал жиддий ўзгаришлардан ўтади
Агар мослаштирилмаган эчки сути билан озиқлантирилса, гўдакда меъда-ичак йўллари муаммолари келиб чиқиш хавфи пайдо бўлади. Сут қийин ҳазм бўлади, ўзлаштиролмасликнинг кўплаб кўринишиларини келтириб чиқариши, фосфор, кальций, магний сўрилишини бузиши мумкин. Гўдак организмига мия ва кўришнинг ривожланиши учун керакли бўлган поли-тўйинмаган ёғ кислоталари етмай қолади, ёмон ўзлаштирилиши ва темир моддасининг етишмовчилиги сабабли камқонлик ривожланиши мумкин, умуман олганда, барча микроэлементларнинг ўзлаштирилиши бузилади. Бу исталган янги соғилган сутга нисбатан тегишлидир – бир ёшгача бўлган болага табиий эчки сутини бериш худди табиий сигир сутини бериш каби зарарлидир.
— Агар гўдак сигир сути асосидаги аралашма ва эчки сути асосидаги қўшимча озуқани истеъмол қилаётган бўлса, оқсил компонентлари дозасининг ошиб кетиши содир бўлмайдими?
— Оқсил маҳсулотларининг муайян меъёрлари мавжуд. Улар гўдакнинг оқсилларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади. Масалан, гўдак сутли аралашмани қабул қилаётганлигин инобатга олган ҳолда, унга кунига 50 г дан ортиқ бўлмаган миқдорда творог берилади, гўшт ҳам кунига 50 г дан кўп бўлмаган миқдорда. Муайян ёшга етганда, исталган янги соғилган сутни – табиий эчки сутини бир ёшгача бўлган гўдакка бериш табиий сигир сутини бериш каби зарарлидир.
Бир ёш атрофидаги гўдакнинг таомномаси катталарникига яқинлаштирилади – гўдак учун нонушта, тушлик, тушликдан кейинги овқатланиш ва кечки овқатланиш жорий этилади. Ушбу ёшда у сутли маҳсултларнинг учта порциясини қабул қилиши керак, масалан, эрталаб сутли бўтқа, кундузи қатиқ маҳсулотлари, кечки пайт эса сутли аралашма. Яъни муайян ёшда таомномага киритиладиган қўшимча озуқалар гўдак эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган оқсилларни берилади, шунинг учун агар гўдакка творог бериш бошланган бўлса ҳам,уни кўкрак сути билан эмизишни тўхтатмаслик керак.

— Қўшимча озуқани киритиш даври – 4-6 ойликдан бошланади. Қандай ҳолатларда қўшимча озуқани ярим йилликдан олдин буюриш мумкин?
— Кўрсатмаларга кўра буюриш мумкин. Аллергик болаларга маҳсулотларни эртароқ бошлаш мумкин, лекин бу айнан қўшимча озуқа эмас. Биз, тажриба сифатида, кичик миқдорларда боланинг иммун тизимини янги маҳсулотларга ўргатишни бошлаймиз, чунки ушбу даврда у барча янги нарсаларга камроқ жавоб реакциясини беради. Болага 1-2 қошиқ қовоқ, брокколи, гречка таътиб кўриш учун берилади, лекин улар билан асосий озуқа - кўкрак сути ёки сутли аралашмани алмаштирмаймиз.
Болаларнинг иккинчи тоифаси – аралашмаларни ёмон истеъмол қилувчи болалардир. Уларга ҳам қўшимча озуқани эртароқ киритиш мумкин ва улар бўтқаларни аралашмалар ўрнига бажонидил истеъмол қилишлари мумкин. Ҳар сафар бу масалани шифокор шахсий тартибда хал қилади.

— Были ли в вашей практике интересные случаи, связанные с питанием на козьем молоке?
— Яқиндагина гўдак Америкада туғилди. Онаси билан алоқа орқали шу нарса тушунарли бўлдики, гўдакда сигир сути оқсини ўзлаштиролмаслик кузатилади. Лекин муаммони ўз жойида ҳал қилишнинг имкони бўлмади – мамлакатда даволовчи ёки эчки сути асосидаги аралашмани сотиб олишнинг имкони йўқ. Бола туғилганидан уч ойдан сўнг оила Россияга қайтиб келди.
Клиник тасвир – қусиш, озиқлантиришдан олдин яққол беҳузурлик, ўта жиддий ич кетиш, тўқ яшил рангли ахлат ажралиши. Она негадир гидролизатларни қўллашга мутлақо қаршилик кўрсатган ва мен эчки сутини қўллаб кўришни тавсия қилдим. Бир ойдан сўнг гўдак таниб бўлмас даражада ўзгарди – у яхшигина вазн қўшган, мутлоқ хотиржам, туни билан тинч ухлайдиган, қорин оғриқлари ўтиб кетган, ва деярли қусмайдиган бўлиб қолган эди. Самара яққол сезилиб турарди. Айнан шу болага эчки сути асосидаги аралашма жуда ҳам омадли танланган.
Биз эчки сутининг бола соғлиғига фойдаси ҳақида кўп эшитамиз. У витамин ва минералларга бой бўлиб, осон ўзлаштирилади ва табиий равишда овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, шунингдек сигир сутига нисбатан паст аллерген ҳисобланади. Лекин болаларга улар ҳаётининг биринчи йилида янги соғилган сут бериш тавсия қилинмайди. Эчки сути асосидаги мослаштирилган аралашма янги соғилган сутнинг барча фойдали хусусиятларини сақлаб қолади ва оғирлашган аллергоанамнезли болалар ва соғлом болаларни озиқлантириш учун яхши усул бўлиши мумкин. Аралаш ва сунъий озиқлантиришга босқичма босқич ўтилади – фарзандингиз қанча миқдорда ва қандай тез-тезликда овқатланиши кераклигини педиатр аниқлаб беради..
Шифокор педиатр, неонатолог
Макаршина Мария Аркадьевна
*Эмизикли гўдаклар учун энг мақбул озуқа бу она сутидир. БЖССТ илк 6 ойликда фақат кўкрак сути билан эмизишни тавсия қилади. МАМАКО® ушбу тавсияни қўллаб қувватлайди. Гўдак таомномасига янги маҳсулотларни қиритишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Made on
Tilda