ЭМИЗИКЛИ БОЛАЛАРГА ҚОРИН САНЧИҚЛАРИДА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИШ МУМКИН


Муаллиф: Щербакова Алла Анатольевна
Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр
Москва шахри Савеловская манзили бўйича жойлашган "Она ва бола" болалар маркази бошлиғи ўринбосари.
Ҳаётининг илк ойларида гўдакнинг овқат ҳазм қилиш йўллари қатор ўзгаришларга учрайди, шу сабаб қорин санчиқлари ҳам юзага келиши мумкин. Оналар ўз фарзандлари ҳақида қайғурадилар ва қорин санчиқлари кузатилганда қорин "хотиржам" бўлиши учун қандай ёрдам бериш ҳақида кўп савол беришади. Гўдаклардаги қорин санчиқлари муаммоси ҳақида Москва шахри Савеловская манзили бўйича жойлашган "Она ва бола" клиникаси педиатри, тиббиёт фанлари номзоди Алла Алла Анатольевна билан батафсил муҳокама қиламиз.

— Алла Анатольевна, оналарни кўпинча болаларда учрайдиган қорин санчиқлари безовта қилади. Болалардаги қорин санчиқлари ўзи нима ва улар қандай намоён бўлади?
— Қорин санчиқлари — бу қориндаги оғриқлар билан боғлиқ бўлган бола ҳатти ҳаракатининг ўзгариши бўлиб, озиқлантиришда йўғон ичакда газ ҳосил бўлиши орқали келиб чиқади. Чақалоқ туғилганда унда микробиотик статус ўзгаради: бола ичагидаги шартли патоген микроорганизмлар газ ажратишни бошлайди ва ушбу газлар ичак орқали ўтаётганда ёқимсиз ҳиссиётларни келтириб чиқаради.
Одатда қорин санчиқлари қуйидагича намоён бўлади: она ўз боласини озиқлантиришни бошлайди, гўдак эмишни бошлайди, беҳузур бўлади, эмишни тўхтатади ёки махсус идиш (бутылка)ни оғзини тортади, йиғлайди, оёқлари билан тепинади ёки уларни қорнига букиб олади
— Қорин санчиқлари — бу одатий ҳолатми?
— Ичак санчиқлари одатий ҳисобланади ва организмнинг ҳимоявий реакцияси – "физиологик яллиғланиш" киритилади, у эса ўз навбатида бачадон ичи озиқланишдан бошқа озиқланишга (она сути ёки сутли аралашма) ўтилишига жавоб тариқасида пайдо бўлади.

— Янги туғилган чақалоқларда қорин санчиқлари қачондан бошланади, улар қанча давом этади ва қачон тугайди?
— Қорин санчиқлари умуман кузатилмайдиган гўдаклар ҳам мавжуд. Лекин кўпинча қорин санчиқларининг бошланиши 2-6 ҳафталик ёшда содир бўлади. Одатда санчиқлар 3 ойликкагача бўлгунга қадар давом этади, лекин ярим йилликкача бўлган давргача санчиқлар кузатиладиган болалар ҳам мавжуд. Лекин бу ҳолат одатий эмас, балки истисно сифатида қабул қилинади

— Болада қорин санчиғи мавжудлигини қандай билса бўлади ва қандай қилиб ичак санчиқларини гўдакни безовта қилувчи ва унинг йиғисининг бошқа сабабларидан фарқлаш мумкин?
— Бу саволга жавоб тўлиқ педиатрик қабулни банд қилиши мумкин. Санчиқлар кўпинча кечки пайт кузатилади ва озиқлантириш билан боғлиқ бўлади: яъни гўдак озиқланишни бошлайди ва йиғлайди. Одатда ҳуруж таҳминан уч соат давом этади, қорин думалоқ, дам ҳолатда бўлиши мумкин. Агар гўдак вазн йиғишни бошласа ва унинг умумий аҳволи яхши бўлса, у ҳолда у ёки бу эҳтимол билан, гўдак яхши ҳолатда деб айтиш мумкин.
Лекин гоҳида, масалан, бош суяк ички босимининг ортиши ёки овқат ҳазм қилиш аъзолари билан боғлиқ қандайдир муаммолар туфайли гўдак йиғлаши ҳам мумкин. Шунинг учун гўдакнинг беҳузур ҳатти ҳаракатларининг сабабини фақат шифокор тиббий кўрик вақтида аниқ аниқлаши мумкин.
Ўқитиш давомида шифокорларга қорин санчиқлари ҳолатида гўдакларнинг ёзиб олинган йиғиси улар ушбу ҳолатнинг ёқимсизлигини ҳис қилишлари учун эшиттирилади.

— Санчиқлар қачон тез-тез кузатилади — кўкрак сути ёки сунъий озиқлантиришдами?
— Санчиқларнинг юзага келиш тез-тезлиги ва озиқлантириш тури ўртасидаги тўғридан тўғри боғлиқлик мавжудлигини аниқ айтиш қийин. Она сутининг ностерил бўлиши, замонавий сутли аралашмаларнинг таркиби эса овқат ҳазм бўлишига ёрдам беришини инобатга олган ҳолда айтиш мумкинки, санчиқларнинг юзага келиш эҳтимоли таҳминан бир хил
ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚЛАРДА ҚОРИН САНЧИҚЛАРИНИНГ САБАБЛАР

— Агар қорин санчиқлари кўкрак сути ва сунъий озиқлантиришда бир хил тарзда тез-тез кузатилаётган бўлса, у ҳолда уларнинг пайдо бўлиш сабаблари нимада?
— Сабаблар турлича бўлиши мумкин, асосийларига қуйидагилар киради:
  • 1
    Транзитор лактазали етишмовчили

    Лактоза углеводи – кўкрак сути ёки болалар учун аралашмаларнинг муҳим таркибий қисми бўлиб, бош миянинг шаклланишида иштирок этади. Унинг яхши парчаланиши учун лактаза деб номланувчи фермент керак. Ҳаётнинг илк ойлари – болалар организми ривожланишида муҳим давр ҳисобланади ва ушбу вақтда боланинг меъда ости бези етарли миқдорда лактаза ишлаб чиқармайди (ёки унинг паст фаоллиги кузатилади). Ўз навбатида унинг етишмовчилиги лактозани парчалашда қийинчиликларга олиб келади.

    Шундай қилиб, қорин санчиқларини келтириб чиқарувчи транзитор лактазали етишмовчилиги юзага келади (яъни ферментнинг вақтинчалик, ўтиб кетувчи етишмовчилиги). Лактоза сақламаган сутли аралашмалар ҳақида турли фикрлар мавжуд, лекин боланинг таомномасидан лактозани истисно қилиш керак эмас, чунки бу қорин санчиқларидан панацея (даво) эмас, лактазали етишмовчилик эса – вақтинчалик ва тез ўтиб кетувчи ҳолатдир.
  • 2
    Кўкрак орқали ва аралаш озиқлантишда қорин санчиқларининг келиб чиқиш сабаби гўдакнинг кўкракка нотўғри яқинлаштириш бўлиши мумкин

    Кўпинча, оналар шифокор қабулида бўлишганда, гўдакни кўкракка қандай қилиб тўғри яқинлаштириш, қандай қилиб уни тўғри эмизиш ҳақида сўрашади. Биз оналарга хотиржам ҳолатда бўлишни, қулай жойлашиб олишни ва гўдак кўкрак учини ареоласи билан бирга тўлиқ қамраб олиши ҳамда ҳавони ютиб юбормаслигини тушунтириб берамиз. Айниқса, қорин санчиқлари юзага келиш юқори хавфига рашк билан эмаётган болалар дучор бўлишади: улар ҳавони ютиб юбориши, у эса ичакка етиб бориши мумкин. У ерда у қорин санчиқларини келтириб чиқарувчи газ пуфакчаларига "айланади".
  • 3
    Махсус идиш (бутылка) ёрдамида нотўғри озиқлантириш қорин санчиқларини келтириб чиқариши мумкин

    В Барча замонавий махсус идишлар ортиқча ҳавони чиқариб ташловчи клапан билан таъминланган. "Санчиқларга қарши" махсус идишлар ҳам мавжуд бўлиб, улар она кўкрагининг анатомик шаклини такрорлайди. Эмизгични қулай ва физиологик тўлиқ қамраб олиш гўдак эмаётган пайтда ҳавонинг тизимли ютиб юборилиш эҳтимолини камайтиради. Учинчидан, агар гўдакда аллергия белгилари мавжуд бўлса, биз унга на сигир сути, на эчки сути асосидаги аралашмаларни буюришимиз мумкин эмас.

    Ҳатто қисман гидролизат сақловчи "Комфорт" турига оид аралашмани ҳам танлай олмаймиз. Ушбу ҳолатда биз болага даволовчи аралашмани буюришимиз керак: бу тўлиқ гидролизат, казеинли ёки зардобли ёки оғир аллергия ҳолатида аминокислотали аралашма бўлиши мумкин.
  • 4
    Эмизаётган онанинг нотўғри овқатланиши гўдакда қорин санчиқлари юзага келишининг сабаби бўлиши ҳам мумкин.

    Кўпгина тадқиқотчилар гўдакларда қорин санчиқлари юзага келишини овқатга нисбатан аллергия билан боғлашади. Ҳозирда кўпчилик гўдаклар овқатга нисбатан аллергияга мойиллик билан туғилмоқда. Биз кичик ёшдаги болаларда овқатга нисбатан аллергия юзага келишининг энг кўп учрайдиган сабаби – бу сигир сути оқсилларининг ўзлаштира олинмаслигини оналарга таъкидлаймиз. Яъни гўдакни кўкрак сути билан озиқлантираётган ҳамда оилавий анамнезида овқатга нисбатан алллергияси бўлган она ўз таомномасида сигир сути оқсилини сақлаган маҳсулотларни чеклаши ёки бутунлай истично қилиши мақсадга мувофиқ, чунки бу болакайда овқатга нисбатан аллергия келтириб чиқаради ва қорин санчиқлари бундай ҳолатда – овқатга нисбатан аллергия белгиси ҳисобланади.

    Агар она таомномасида сут сақламаган маҳсулотлар ҳақида гапирсак, у ҳолда дуккаклилар ҳақидаги кенг тарқалган фикрга тўхталиб ўтиш мумкин. Аслида дуккаклилар онада қориннинг дам бўлишига олиб келиши мумкин, лекин у бундай маҳсулотларни яхши ўзлаштира олса, у ҳолда нўхат шўрва ва бошқа таомларни истеъмол қилиш мумкин –боладаги қорин санқичларига бу таъсир ўтказмайди
  • 5
    Нотўғри танланган сутли аралашма.

    Сунъий озиқлантиришда бўлган гўдакнинг озуқасини тўғри танлаш қорин санчиқларини йўқотишга ёрдам беради. Масалан, сигир сути оқсилининг ўзлаштира олинмаслиги қорин санчиқлари билан кечиши мумкин. Бундай ҳолатда сигир сути асосидаги сутли аралашмани, эҳтимол, ўзгартириш керак бўлади.
  • 6
    Гўдакни озиқлантиришда рухий ва жисмоний муҳит катта аҳамиятга эга

    Асосийси Асосийси — гўдакни озиқлантиришда эмизаётган она ва гўдакни бевосита алоқасини таъминлаган гўдакни озиқлантиришда эмизаётган она ва гўдакни бевосита алоқасини таъминлаган глҳолда ижобий муҳитни яратишдир. Она ўз боласига, бола эса ўз онасига эътибор қаратиши, уларни ҳеч нарса чалғитмаслиги муҳимдир. Ота оналарнинг: "Мушук, баланд товуш ёки ёрқин ёруғлик қорин санчиқларини келтириб чиқарадими", деган саволига жавоб: "Албатта, йўқ". Лекин ташқи ёрқин таъсирловчи омиллар қорин санчиқларининг юзага келишига туртки бўлиши мумкин: гўдак атрофида асабий муҳитни яратиши ва аэрофагияга олиб келиши мумкин
ҚОРИН САНЧИҚЛАРИДА ГЎДАККА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИШ МУМКИН

— Агар гўдак эмизишда бўлса, у ҳолда озиқлантиришга тузатиш киритиш ҳақида фикр билдирсингиз, илтимос.
— Сигир сутининг ўзлаштира олинмаслиги ҳақида аввал айтиб ўтган эдик. Умуман олганда, эмизаётган онанинг таомномаси ранг-баранг, тўлқ тўкис ва етарли даражада бўлиши керак. Она икки киши учун овқатланмаслиги керак, чунки бу ҳолда у тезда ортиқча вазн тўплайди ва эмизиш даври тугагач, ўз ҳолатига қийинчилик билан қайтади. Шу билан бирга, она оч қолиши мумкин эмас. Сабзавотлар, мевалар, зайтун мойи, гўшт, балиқ – эмизаётган онанинг таомномаси унинг кундалик эҳтиёжига мос келиши керак. Агар катта фарзандда овқатга нисбатан аллергия бўлса, у ҳолда кичик фарзандни эмизаётганда таомномага диққат билан ёндашиш керак: кам миқдорда овқат тановвул қилиш ва гўдак реакциясини кузатиш лозим.

— Агар гўдак аралаш ёки сунъий озиқланишда бўлса, қорин санчиқларида қандай озуқа танлаш мақсадга мувофиқ?
— Болалар учун сутли аралашмани танлашда шифокор боланинг ҳолати ва кўринишига асосланади. Сутли аралашманинг энг муҳим кўрсаткичи – бу она сутига таркиб бўйича мос келишидир. Ишлаб чиқарувчилар сутли аралашмалар таркибига уларни таркиб бўйича максимал даражада она сутига яқинлаштириш учун пребиотик ва пробиотиклар, темир, кальций, лютеин ва бошқа унсурларни киритишади.

Сунъий озиқлантириш – бу гўдакнинг фақатгина сутли аралашма истеъмол қилишидир. Аралаш озиқлантириш ёки қўшимча озуқа – бу онада сут етишмаслиги ҳолатида ҳамда қисман сутли аралашма билан қўшимча озиқлантириш ҳолатидир.
— Қорин санчиқларида эчки сути асосида тайёрланган аралашмаларни бериш мумкинми?
— Болаларнинг таҳминан 9% сигир сутини ўзлаштира олишмайди, лекин эчки сути яхши ўзлаштира олишади. Сутли аралашмалар ёрдамида ишлаб чиқарувчилар боланинг овқат ҳазм қилишини янада енгиллаштиришга ҳаракат қилишади. Аммо, сутли аралашма таъсирга эга ёрдамчига айланиши учун уни шифокор билан биргаликда танлаш керак. Қорин санчиқларини бостиришда юмшоқ ичнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатувчи, қулай ҳазм қилиш учун мўлжалланган эчки сути асосида тайёрланган аралашма, масала, МАМАКО® Premium*. қорин санчиқларини бартараф қилиши мумкин. Бу - соғлом болаларнинг озиқланиши учун мўлжалланган аралашмалар бўлиб, қулай ҳазм бўлишни таъминлайди ва меъда-ичак йўлларининг функционал бузилишлари, жумладан қорин санчиқларининг олдини олишга ёрдам беради.

— Қорин санчиқларига қарши курашда доривор усуллар мавжудми?
— Баъзида оналар гўдакда санчиқлар бўлмаслиги учун қандай таблетка қабул қилиш ҳақида сўрайди, лекин бундай препаратлар ҳозирча мавжуд эмас. Ҳозирги вақтда дори воситалари билан даволаш болаларга санчиқлар яққоллигини камайтирувчи воситаларни буюришни ўз ичига олади, - лекин аслида, ичакдаги катта газ пуфаклари майда пуфакчаларга айланади, шунинг ҳисобига гўдак қорнидаги дам бўлиш ва оғриқли ҳислар йўқолади. Шунингдек, пробиотиклар сақлаган препаратлар хавфсизлиги ҳам исботланмаган – улар гўдакларда қорин санчиқлари белгиларининг юзага келиш тез-тезлиги ва яққоллигини пасайтиришга қодир.

Қорин санчиқларида махаллий усулларни қўллаш мумкинми?
— Айрим махаллий усуллар натижа беради, бошқаларини эса шифокорлар тавсия қилишмайди
  • Овқат ҳазм қилиш тизимининг тўлиқ шаклланмаганлиги туфайли, гўдаклар ич қотишига мойил бўлишади. Газ ҳайдовчи трубкадан фойдаланган ҳолда, она ахлат ажралишини ва газларнинг ҳайдалишини, шу билан гўдак ҳолатининг яхшиланишини чақиради.
  • Гўдак қорнига илиқ мато қўйиш спазмолитик таъсирга эга бўлган чалғитувчи усул сифатида мос келади. Гўдак иссиқлик, эркалашни ҳис қилади, уни қўлларга олиб, қорни сийпаланади – натижада спазм ва санчиқлар ўтиб кетади.
  • Она билан алоқа жуда муҳим. Агар гўдак озиқланган бўлса, қуруқ тагликка эга бўлса, онаси уни ўз қўлларига олиб хона бўйлаб юрса, кўкрагига босса – буларнинг барчаси қорин санчиқларида ёрдам беради. Оналар гимнастикаси деб аталадиган усул мавжуд бўлиб, қорин санчиқларида аъло даражадаги восита ҳисобланади ва у ҳар бир ғамхўр онанинг кундалик ҳаракатланиш мажмуасини намоён этади: она гўдакни ечинтиради, кийинтиради, чўмилтиради, қорни, оёқчалари, қўлчалари ва белини сийпалайди, киндик атрофини енгил нуқтали уқалайди. Ёқимли тегинишлар гўдакни тинчлантиришга ва санчиқларни бартараф қилишга ёрдам беради.
  • Рус оналари ўз гўдакларига фенхель сувини беришни ёқтиришади, чунки бу ишни уларнинг оналари ва бувилари ҳам бажаришган. Лекин фенхель суви ўзининг физик-кимёвий ва осмолярлик хусусиятлари билан она сутидан фарқ қилади – ва, шу туфайли, таъсирловчи сингари таъсир қилади, шунинг учун бу ўз ўзидан қорин санчиқларини пайдо бўлишига туртки бериб юбориши мумкин.
— Қорин санчиқларида уқалаш ёрдам берадими?
— Болалар ҳаётининг илк ойларида мушаклар тонуси кўп кузатилади, шунинг учун умумий тетиклантирувчи уқалаш тавсия қилинмайди, даволовчи уқалаш эса фақат муайян мақсадларда қўлланилади. Эмизишдан олдин гўдакни қорни билан ётқизиш ичак перистальтикасини рағбатлантиради, қориннинг олд деворини мустаҳкамлайди ва санчиқлар ривожланиши хавфини камайтиради.

ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚЛАЛОҚЛАРДА ҚОРИН САНЧИҚЛАРИ ЮЗАГА КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

— Сиз қорин санчиқларида қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги ҳақида айтиб ўтдингиз. Айтингчи, уларнинг белгиларини қандай қилиб бартараф этиб, олдини олиш мумкин?
— Ушбу муаммонинг олдини олиш учун бир нечта услублар мавжуд
  • Қорин санчиқларининг пайдо бўлиш эҳтимолини камайтириш учун гўдакни кўкракка тўғри яқинлаштиринг. Эмизишдан сўнг гўдакни бир оз вақт давомида тик ҳолатда, белини силаган ҳолда, тутиб туриш лозим. Шунда ҳаво овқат ҳазм қилиш тизими томон ҳаракатланмайди ва қорин санчиқлари пайдо бўлишига олиб келмайди.
  • Гўдакни эмизиш даврида аёллар кўпинча кофе ва газланган ичимликлар, дуккакли ўсимлик маҳсулотлари, денгиз маҳсулотлари, узум ва тузланган карам, яъни метеоризм чақириши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида сўрашади. Агар она шундай маҳсулотларни яхши ўзлаштиролса, у ҳолда ўз хохишини қондириш учун уларни истеъмол қилиши мумкин, лекин кам миқдорда. Боланинг қорин санчиқларига бу ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. Аммо онанинг эмоционал ҳолати болага ўтади. Қорни тўқ ва хотиржам она – қорин санчиқларидан ҳоли бахтли чақалоқ!
  • Агар гўдак "сунъий озиқланиш"да бўлса, у ҳолда "санчиқларга қарши самара" га эга бўлган, яъни ҳавони ютиб юборилишига имкон бермайдиган махсус идиш танланг.
  • Гўдакда қорин санчиқлари юзага келганда ўзингизни хотиржам тутинг, гўдакни тинчлантиринг ва эркаланг. Уни ҳар қандай йўл билан чалғитинг, масалан, гўдак билан оҳангни ўзгартирган ҳолда сўзлашинг, алла айтиб беринг, товушли ёки мусиқали қўнғироқчалардан фойдаланинг, айланиб турган ўйинчоқларни кўрсатинг.
— Алла Анатольевна, нима учун барча тавсияларга риоя қилинган ҳолатда ҳам санчиқлар пайдо бўлмаслигига кафолат йўқ?
— Агар она уйқуга тўйинган бўлса, у ҳолда ҳолатни ҳотиржам қабул қилади. У учун қорин санчиқлари – бу физиологик ва ўтиб кетувчи оддий ҳолат бўлиб, уларни мавжуд турли усуллар билан тузатиш мумкин.
Шифокор тавсиялари гўдакда қорин санчиқларини енгиллаштиришга ҳамда уларнинг камроқ даражада юзага келишига ёрдам беради. Қорин санчиқларини олдини олишнинг энг яхши мажмуаси – бу онанинг қўллари ва эркалашларидир. Бундай даврни фақатгина чидап ўтказиш керак!
Гўдак қорнидаги оғриқ ва унинг тинимсиз йиғиси турли муаммолар, жумладан меъда-ичак муаммолари туфайли юзага келган бўлиши мумкин. Гўдакнинг нотинч ҳолатини шифокор билан муҳокама қилинг, чунки афтидан қорин санчиғи бўлиб кўринган бошқа патологиялар мавжуд. Қорин санчиқлари ҳуруж қилгандаги асосий масала – гўдакни мавдул усуллар ёрдамида имкон қадар тезроқ тинчлантиришдир. Лекин педиатр билан маслаҳатлашмасдан гўдакка дори воситалари, ўтли йиғмалар ёки тинчлантирувчи воситаларни бериш мумкин эмас. Гўдакларни қорин санчиқлари давридан деярли барча болалар ўтишади, ва, бахтимизга, улар ёш ўтган сари қандай бошланган бўлса, шундай йўқолиб кетади
Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр
Щербакова Алла Анатольевна
*Эмизикли гўдак учун энг мақбул озуқа – бу она сутидир. БЖССТ (Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти) илк 6 ой ичида фақатгина кўкрак сути билан озиқлантиришни тавсия қилади. МАМАКО® ушбу тавсияни қўллаб қувватлайди. Гўдакнинг озиқлантириш рационига янги маҳсулотларни киритишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Made on
Tilda