Қандай қилиб пальма ёғи сақламаган аралашмани тўғри танлаш мумкин?


Муалифф: Пышная Ирина Валерьевна
болалар шифокор-диетологи
Екатеринбург ш.
Бугунги кунда бизга катта ҳажмдаги маълумотлар учун очиқ бўлиб, биз уларга бизани қизиқтирган саволларга жавоб излаб мурожаат қиламиз. Тўғри овқатланиш мавзуси энг долзарб мавзулардан бири ҳисобланади, чунки овқатланиш - бу саломатлик гарови, унинг мустаҳкам пойдеворининг ажралмас қисмидир.

Кенг миқёсдаги тажрибалар, изланишлар, ҳужжатли фильмлар – буларнинг барчаси бирор таомнинг бирор бир компонентининг "зарари" ва "фойдаси" ҳақидаги кўплаб фикрларни яратади. Лекин, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ҳаётда муаммога учраётган ҳар бир инсон, айниқса, агар бу муаммо фарзанд билан боғлиқ бўлса, ўзини йўқотиб қўйганлик ҳиссини ҳис қилади, қаерга бориш ва нима қилишни билмай қолади.

Ушбу мақолада, мен шифокор-диетолог сифатида оналарга болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар таркибидаги пальма ёғи ҳақидаги саволлар, шунингдек илмий исботланган далилларга суянган ҳолда, нима учун пальма ёғи қўшилиши ва у кейинчалик гўдакка қандай таъсир кўрсатиши ҳақидаги савол ва масалаларни ҳал қилишга ёрдам беришни истардим. Сутли аралашмани танлашда ишонарли маълумотларга асосланган фикрларни шакллантиришни ўзимнинг асосий вазифам деб биламан.
ПАЛЬМА МОЙИ ҲАҚИДА БИЗ НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?
  • 1
    Бу пальма мойи
  • 2
    У деярли барча маҳсулотларга қўшилади – истеъмол маҳсулотларидан то шахсий гигиена воситаларигача.
  • 3
    У "зарарли" ҳисобланади.
Текшириб кўрамиз:
  • 1
    Пальма мойи ҳақиқатдан ҳам мойли пальма дарахтининг меваларидан.
  • 2
    Россияда у нисбатан яқин ўтмишдан бошлаб ишлатилади. Фаол равишда – озиқ-овқат саноатида ва косметологияда. Пальма мойи оксидланишга қарши турғунликка эга, шунинг учун узоқ вақт сақланиши мумкин. Осон олиниши туфайли паст таннархга эга.
  • 3
    Пальма мойининг аниқ шаклланган "зарари" ва "фойдаси" ҳақидаги фикр мавжуд эмас.
Менинг кузатувларимга кўра, катта ёшдаги аҳолининг бир қисми интернетдаги маълумотларга ишониб, ҳар эҳтимолга қарши, кундалик таомномадан пальма мойини истисно қилиш учун ёрлиқлардаги маълумотларни диққат билан ўқишни бошлади. Лекин бу фақатгина алоҳида олинган тажрибалардир. Ҳеч ким келажакда ушбу мойнинг маҳсулотлар таркибидан олиб ташланиши инсон саломатлигига умуман олганда қандай таъсир кўрсатишини баҳолаб кўрмаган. Чунки аслида ҳеч бир катта ёшдаги инсон чойга таркибида пальма мойи сақлаган "пончик" қўшиб, касал бўлмаган.…
Лекин агар ўз эволюциясини босиб ўтишни, барча тизимларни ривожлантиришни, соғлом ва бақувват бўлиб ўсишни эндигина бошлаган янги туғилган чақалоқ ҳақида сўз борса, ушбу маҳсулотга бизнинг ёндашувимиз кескин ўзгаради.

Чақалоқ янги туғилганда, унинг озиқланиш манбаи бўлиб ёки кўкрак сути ёки сутли аралашма хизмат қилади. Кўкрак сутининг миқдори ва сутли аралашма таркибининг сифатига гўдак айни дамда қандай ривожланиши ва келажакда унинг саломатлиги қандай ўзгариши боғлиқ.
Кўкрак сути билан озиқланган ҳолда, гўдак энергия яратувчи тўйинган ёғларнинг 50% ва ақлий ҳамда жисмоний ривожланиш учун керакли бўлган поли-тўйинмаган ёғларнинг 50% ини қабул қилади. Сутли аралашма таркибига кирувчи ҳайвонлардан олинган сут ёғи, она сутидан фарқли равишда, асосан тўйинган ёғли кислоталар кўринишида бўлади. Ўз навбатида, меъёрий ривожланишни таъминловчи тўйинмаган ёғ кислоталари танқислигини тўлдириш учун болалар учун мўлжалланган сутли аралашмаларга қўшимча тарзда ўсимлик мойлари қўшилади (кунгабоқар ёғи, кокос ва соя ёғлари).
Организмнинг нормал ривожланиши учун гўдак етарли миқдорда ҳаёт учун зарур бўлган энергияни тўлдириш ва барча аъзо ҳамда тизимиларнинг шаклланиши учун зарур бўлган ёғ қабул қилиши лозим.
ПАЛЬМИТИН КИСЛОТАСИНИНГ МАНБАИ – ҚАЙСИ ЮИРИ АФЗАЛ? ПАЛЬМА МОЙИ ЁКИ СУТ ЁҒИ?
Кўпчилик ишлаб чиқарувчилар болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар таркибидаги тўйинган ёғ кислоталари манбаи сифатида пальма мойини танлашади. Тўйинган кислоталар нафақат энергия захирасини тўлдиради, балки бола организмини пальмитин кислотаси билан таъминлайди, у кўкрак сути таркибида ҳам мавжуд бўлиб, ёғлар умумий массасининг 20-25% ни ташкил қилади.
Пальмитин кислотаси гўдак организмининг кичик ёшда нормал ривожланиши учун керакли; у кальцийнинг ўзлаштирилишига ёрдам беради ва овқат ҳазм қилиш жараёнларини назорат қилади.
Ўз ўрнида савол туғилади: пальма мойи билан биргаликда организмга кираётган пальмитин кислотаси тузилиш жиҳатдан қанчалик даражада она сути ва сут ёғи билан бирга организмга кираётган кислота билан ўхшаш? Қарангки, молекулаларнинг тузилиши турлича экан. Кўкрак сути ва сут ёғи таркибида пальмитин кислотаси унинг нормал ўзлаштирилишига тўсқинлик қилмайдиган ҳолатда жойлашган (позиция SN2).
РАМИКРО ДАРАЖАДА КЎРИБ ЧИҚАМИЗ
Сутли аралашма таркибидаги пальма мойи билан кирувчи пальмитин кислотаси ҳазм қилиш жараёнида ёғ кислоталари молекулалари ва кальцийни боғлаш хусусиятига эга бўлиб, бунда эримайдиган туз бирикмаларини ҳосил қилади.
Кўкрак сути таркибидаги пальмитин кислотаси гўдак ичагида бошланғич кўринишда сўрилиб, ўзининг ва бошқа фойдали моддаларнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилмайди.
СУТЛИ АРАЛАШМАЛАР ТАРКИБИДАГИ ПАЛЬМА МОЙИ – БУ ЗАРАРЛИМИ?
  • Пальма мойи таркибидаги пальмитин кислотасининг ёғ кислоталари молекулаларини боғлаш хусусияти туфайли бола ахлатининг зичлиги ошади, қусиш, қорин санчиқлари ва ич қотишлари юзага келиш эҳтимоли ошади.
  • Минерал моддалар ишлаб чиқарилишининг камайиши билан биргаликда кальций алмашинувининг тутилиши юзага келади.
Хулоса оддий: болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар таркибидаги пальма мойи пальмитин кислотасининг манбаи сифатида овқат ҳазм қилиниши ва овқатни ўзлаштириш билан боғлиқ муаммоларга ва, ўз навбатида, гўдак саломатлиги учун ёқимсиз оқибатларга олиб келиши мумкин.
ЯНГИ АВЛОД АРАЛАШМАСИНИНГ ФОРМУЛАСИ
Болаларда овқат ҳазм қилиш ва суяк тизимининг нормал ўсишини бузилиши юзага келиш хавфи туфайли бутун дунё бўйлаб тадқиқотчилар сутли аралашмаларга тўғри келадиган пальма мойи сақламаган, етарли миқдорда сут ёғи етказиб берилиши туфайли янги туғилган чақалоқни пальмитин кислотаси билан таъминлайдиган формула устида иш олиб бормоқдалар.
*Замонавий аралашмаларнинг ижобий тарафлари МАМАКО® мисолида кўриб чиқилган.
Болалар озуқасининг премиал сериясига табиий эчки сути асосида тайёрланган МАМАКО® Premium аралашмалари киради. Болалар учун мўлжалланган пальма мойи сақламаган сутли аралашмалар Испанияда ишлаб чиқарилади, ўз таркибида Омега-3 ва Омега-6 алмашинмайдиган ёғ кислоталарини сақлайди, улар гўдак бош миясининг ривожланишига ёрдам беради, иммунитетни тиклайди ва бошқа муҳим функцияларни бажаради.
Маҳсулот таркибидаги эчки сутининг янада осон ўзлаштирилиши ёғ глобулаларининг хусусиятлари билан изохланади. Бунда, асосий фарқ ёғ табиатига боғлиқ бўлиб, нафақат эчки сути ёғ шарчаларининг кичик ўлчами, балки кўп миқдорда алмашинмайдиган ёғ кислоталари (линолен ва арахидон – иккаласи Омега- 6 қаторидан)нинг мавжудлигидадир.
Бу ёғ кислоталари энергиянинг тезкор манбаи ҳисобланади ва ёғ тўқималари кўринишида сақланмайди, бу эса нотўғри овқатлантиришнинг эҳтимолий оқибатлари, масалан, юрак қон томир касалликлари ва семиришнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.

Сўз сўнгида яна бир бор аралашмаларни танлашдаги муҳим меъзон ҳақида эслатиб ўтмоқчиман. Пальма мойи сақламаган аралашмаларда тузилиши бўйича кўкрак сутидагига ўхшаш ҳамда, ўз ўрнида, овқатнинг ўзлаштирилиши ва ҳазм қилинишида қийинчиликларни чақирмайдиган пальмитин кислотасининг манбаи сифатида сут ёғи мавжуд бўлиши лозим.
Ҳар бир она ўз фарзанди учун фақат яхши нарсани тилайди. Овқатланишни ташкиллаштириш масаласи энг асосий мавзулардан ҳисобланади, чунки унга гўдак саломатлиги ҳозир ва келажакда бевосита боғлиқдир. Шифокорлар учун кўпгина ўқув қўлланмалар мавжуд, лекин оналар учун бундай китоблар йўқ. Шунинг учун кўпинча якка тартибда, махсус билимга эга бўлмаган ҳолда ҳар бир маълумот устида бош қотиришга тўғри келади. Бунда синаб кўриш ва хато қилиш услуби қўл келмайди – чунки хавф эҳтимоли юқори.

Юқорида келтирилган маълумотлар Сизга фойда келтирилсин, жавоблар эса тез топилади, вақт эса энг муҳим нарсага кўпроқ қолади.
Саломат бўлинг!
Болалар шифокор-диетологи, эндокринолог.
Ирина Валерьевна Пышная
Адабиётлар

1. De Souza C. O., Leite M. E., Lasekan J., Baggs G., Pinho L. S., Druzian J. I., Ribeiro T. C., Mattos A., Menezes-Filho J. and Costa-Ribeiro H. Milk protein-based formulas containing different oils affect fatty acids balance in term infants: а randomized blinded crossover clinical trial. Lipids Health. Dis. 2017. Apr 14; 16 (1): 78. DOI: 10.1186/s12944-017-0457-y.
https://lipidworld.biomedcentral.com/articles/10.1186/s12944-017-0457-y.

2. Leite M. E., Lasekan J.., Baggs G., Ribeiro T., Menezes-Filho J., Pontes M., Druzian J., Barreto D. L., de Souza C. O., Mattos Â., Costa-Ribeiro H. Jr. Calcium and fat metabolic balance, and gastrointestinal tolerance in term infants fed milk-based formulas with and without palm olein and palm kernel oils: a randomized blinded crossover study. BMC Pediatr. 2013. Dec 24; 13: 215. DOI: 10.1186/1471-2431-13-215. https://bmcpediatr.biomedcentral.com/articles/10.1186/1471-2431-13-215.

3. Koo W. W., Hammami M., Margeson D. P., Nwaesei C., Montalto M. B., Lasekan J. B. Reduced bone mineralization in infants fed palm olein-containing formula: a randomized, double-blinded, prospective trial. Pediatrics. 2003 May; 111 (5 Pt 1): 1017-23.
http://pediatrics.aappublications.org/content/111/5/1017.long?sso=1&sso_redirect_count=1&nfstatus=401&nftoken=00000000-0000-0000-0000-000000000000&nfstatusdescription=ERROR%3a+No+local+token.

*Эмизикли гўдаклар учун энг мақбул озуқа бу она сутидир. БЖССТ илк 6 ойликда фақат кўкрак сути билан эмизишни тавсия қилади. МАМАКО® ушбу тавсияни қўллаб қувватлайди. Гўдак таомномасига янги маҳсулотларни қиритишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашинг.
Made on
Tilda