ЯНГИ ТУҒИЛГАН ЧАҚАЛОҚНИ У СОҒЛОМ УЛҒАЙИШИ УЧУН ҚАНДАЙ ОЗИҚЛАНТИРИШ КЕРАК


Муаллиф: Зайниддинова Рабият Салахиддиновна
тиббиёт фанлари номзоди, шифокор-педиатр,
Москва ш.
Гўдак томонидан сутли аралашмалардан олинадиган "фойдали" ва "зарарли" компонентлар ҳақидаги мулоҳазалар кўпинча оналарни адаштиради. Аслида, мослаштирилган сутли аралашмалар таркиби кўп хусусиятларига кўра она кўкрак сутини такрорлайди. Уни ўрганиш қийинчилик туғдирмайди ва ушбу озуқа моддаларнинг фойдаси ҳақидаги билимлар ўз фарзандини тўғри озиқлантираётган оналар учун фойдали ҳисобланади. Болалар учун мўлжалланган озуқа маҳсулотлари таркибидаги оқсиллар, углеводлар, ёғ кислоталари, витамин ва минерал моддалар ҳақида тиббиёт фанлари номзоди, шифокор — педиатр Рабият Салахиддиновна Зайниддинова фикр юритади.

— Рабият Салахиддиновна, оналардаги қандай муаммолар гўдакни сутли аралашма билан озиқлантиришга олиб келади?
— Гўдак учун эрта ёшдаги энг мақбул озуқа — кўкрак сутидир. Она кўкрак сути билан эмизолмаса, аралаш ёки сунъий озиқлантиришга ўтиш масаласи пайдо бўлади. Гипогалактиянинг ҳақиқий ҳолатлари кам учрайди. Кўпинча, кўкрак сути йўқолиб қолади ёки унинг миқдори тиббиёт ходимларининг бефарқлиги, онанинг тажрибасизлиги, стресс ҳолатлари ва ҳатто яқин инсонларнинг эътиборсизлиги туфайли камайиб кетади. Гўдакни мослаштирилган сутли аралашмалар билан озиқлантиришга ўтишнинг ҳақиқатдан ҳам катта аҳамиятга эга бўлган сабаби – онанинг оғир касалланиши ва мувофиқ даволанишдир.

— Сутли аралашмаларнинг асоси — эчки ёки сигир сутидир. Эмизикли гўдак учун қайси бири фойдалироқ?
— В обществе устоялось мнение, что для детей привычнее стандартные смеси на основе коровьего молока, поскольку они давно существуют на рынке детских смесей. Однако смеси на козьем молоке более адаптированы для вскармливания детей до года. По составу молоко козы более приближено
к составу женского молока, нежели молоко коровы. Поэтому процесс переваривания козьей смеси близок к тому процессу, который происходит при грудном вскармливании: смесь в желудке превращается в комфортный сгусток, она легче усваивается и переваривается.

— Нима учун эчки сути асосидаги сутли аралашма соғиб олинган табиий эчки сутига нисбатан яхшироқ?
— Янги соғилган эчки сути – ҳазм қилиш ва ўзлаштирилиш учун оғир маҳсулот, чунки у гўдак эҳтиёжидан кўп миқдорда оқсил сақлайди ва микроэлементларга жуда бой. Кичик гўдакнинг буйраклари, жигари, овқат ҳазм қилиш йўллари, ичак шиллиқ қавати ортиқча миқдордаги озуқа моддаларнинг организмга тушишига жавоб-реакция қайтаради, бу турли бузилишларни чақириши мумкин. янги соғилган эчки сутида кўкрак сутига нисбатан В гуруҳ витаминлари, фолат кислотаси ва темир сақланади. Бу анемия ва иммун тизими томонидан бузилишларга сабаб бўлиши мумкин.
Янги соғилган эчки сути эрта ёшдаги гўдакларни озиқлантириш учун тавсия қилинмайди.
Унинг фойдали хусусиятлари асосида мослаштирилган қуруқ сутли аралашмалар ишлаб чиқарилади:
  • Эчки сути компонентлари мослаштирилади ва ўзлаштирилиш учун қулай қилинади;
  • Эчки сутидаги элементларнинг камлиги ёки танқислигигига тузатиш киритилади.
УГЛЕВОДЛАР, ОҚСИЛЛАР ВА ЁҒЛАР

— Лактоза ва лактаза — улардан қўрқишни қандай қилиб тўхтатиш мумкин?
— Лактоза ва лактаза — педиатрларнинг энг севимли атамаларидан бири. Оналар улар бўйича кўпинча чалкашишади, лекин барчаси ўйлангандек мураккаб эмас.
  • Лактоза — ут қанди бўлиб, сут (кўкрак сути, эчки, сигир сути) таркибида мавжуд бўлади. Лактоза кўкрак сути углеводлари умумий миқдорининг 80-85% ни ташкил қилади.
  • Лактаза — лактозани парчалаш ва ҳазм қилиш учун ёрдам берувчи фермент. Лактаза етишмаган ҳолатда лактаза етишмовчилиги юзага келади.
Гўдак янги туғилган даврда баъзида лактаза ферменти етишмайди. Шунинг учун лактозанинг парчаланиш жараёни секинлашади, ичакда унинг ортиқча миқдори йиғила бошлайди. Бу шартли-патоген флоранинг ўсишига, катта ҳажмда газларнинг йиғилишига ва гўдаклар қорин оғриқларининг оғир кечишига имкон яратади.
Янги туғилган гўдакни қорин оғриқлари безовта қилган ҳолатда безовталаниш сабабларини ўз вақтида тоифаларга бўлиш ва қорин санчиқларини лактаза етишмовчилигидан фарқлашни билиш муҳим.

Бунинг учун махсус текширув ва муайян ташхис алгоритмлари мавжуд. Зарурат бўлганда, гўдакка токи бола организмининг ўзи мустақил равишда керакли миқдордаги лактазани ишлаб чиқаргунга қадар бола организмини қулай ҳолатда тутиб туриш учун лактаза препарати буюрилади.
— Сутли аралашмалар таркибида 100% лактоза ва лактозанинг мальтодекстрин билан мажмуаси сақланади. Мальтодекстрин нима ва нима учун у болаларни озиқлантиришда керак?
— Мальтодекстрин крахмални қисман шидролизлаш йўли билан олинади. Мальтодекстрин сақлаган сутли аралашма меъдада секин ҳазм бўлувчи ва катта ҳажмни эгалловчи моддага айланади, бу узоқ вақтгача тўйинганлик ҳиссини беради.
Муҳим! 10 йил аввал крахмал деярли ҳар бир сутли аралашма таркибида учраган. Бугун эса у эскириб қолган компонент. Айнан крахмалга нисбатан аллергик реакциялар унинг парчаланган маҳсулоти – мальтодекстринга нисбатан анча кўп учрайди.
Лактоза ва мальтодекстрин мажмуаси тез-тез учраб туради. Бу ерда ҳеч қандай критик ҳолат мавжуд эмас. Мальтодекстрин қулай ҳазм бўлади, крахмал сингари яққол диспептик белгиларни чақирмайди. Лактозани мальтодекстрин билан қисман алмаштириш унинг миқдорини камайтиришга имкон беради, демак эмизикли бола организмидаги лактаза миқдори кираётган лактозани ҳазм қилишга етади.
Муҳим! МАМАКО® Premium сутли аралашмалар таркибидаги лактоза миқдори камайтирилган бўлиб, у мальтодекстрин билан алмаштирилган. Лактоза ва мальтодекстриннинг ўзаро нисбати гўдак ёши ўсиши билан ҳар бир формулага асосан % ларда ўзгариб боради:
  • 1 формула — 93:7
  • 2 формула — 86:14
  • 3 формула — 64:36
— Эмизикли бола учун қандай оқсиллар керак?
— Оқсил — ўзига хос молекула бўлиб, у ҳақида педиатр узоқ ва кўп гапириши мумкин. бу ўсаётган организм учун асосий пластик элемент ҳисобланади. Эмизилаётган гўдак оқсилни кўкрак сути орқали, сунъий озиқланишда эса — мослаштирилган сутли аралашмалар оқсилини қабул қилади.
— Асосий оқсил фракциялари — зардоб протеини ва казеин. Она сутида уларнинг нисбати таҳминан 60:40, 6 ойгача бўлган болалар учун мослаштирилган сутли аралашмаларда — таҳминан шу нисбатта бўлади. Айнан шундай нисбат оқсил ўзлаштирилишига ёрдам беради, гўдакларда қорин санчиқлари ва ҳазм қилиш жараёнларининг бузилиш тез-тезлигини камайтиради.
Зардобли сутли аралашмалар меъдада юмшоқ масса ҳосил қилади, тез чиқарилади, ичак микрофлорасининг нормал шаклланишига ёрдам беради ва алмашинмайдиган аминокислоталар билан бойитилган.
Кўпроқ миқдорда зардобли ўринбосарларни сақлаган сутли аралашмаларда α-лактальбумин – кўкрак сути зардобли фракциясининг асосий оқсили бош ўринни эгаллайди. Унга умумий оқсилнинг 30% гача миқдори тўғри келади. Айнан α-лактальбумин триптофан, метионин ва цистеинни "қўлидан ушлайди" ва бола организмининг керакли жойларига ҳамрохликда етказиб беради, бу билан у ўсаётган бола учун зарур бўлган кальций ва рух элементларининг етарли миқдорда ўзлаштирилишига ёрдам беради. Айнан ушбу оқсил ичакдаги микрофлоранинг тўғри ўсишига ва, ўз навбатида, иммунитетнинг адекват ҳолатига жавоб беради. Шунинг учун биз айтиб ўтган зардобли ва казеинли оқсилларнинг нисбати оптимал бўлади.
МАМАКО® Premium сутли аралашмалари — юқори даражада мослаштирилган сутли аралашмалар бўлиб, эчки сути зардоби қўшилган. Зардоб оқсили ва казеиннинг нисбати ҳар бир формулада қуйидагича тақсимланади.
  • 1 формула — 60:40
  • 2 формула — 50:50
  • 3 формула — 20:80
— Рабият Салахиддиновна, гўдак ривожланиши учун ёғларнинг роли ҳақида суҳбатлашсак.
— Мослаштирилган сутли аралашмалар таркибидаги ёғларнинг адекват миқдори боланинг нерв тизими, иммунитет, мия, кўриш, ўсиш ва вазнига бевосита таъсир кўрсатади. Сутли аралашмалар таркибида, худди кўкрак сутидаги каби ёғ кислоталари тўйинган (пальмитин кислотаси) ва тўйинмаган (линолен, альфа-линолен, арахидон кислоталари ва бошқалар) турларга бўлинади. Уларнинг ҳар бири муайян вазифа ва моддалар алмашинуви жараёнларига таъсирга эга.
Муҳим! Эчки сути 36% "тўғри" ёғ кислоталарини, сигир сути эса – атиги 21% сақлайди.
ЯРИМ ТЎЙИНГАН ЁҒ КИСЛОТАЛАРИ
  • Линолен кислотаси (ЛК, LA)
  • Арахидон кислотаси (АК, ARA)
  • Альфа-линолен кислотаси (АЛК, ALA)
  • Докозагексаген кислотаси (ДГК, DHA)
  • Эйкозапентаен кислотаси (ЭПК, EPA)
Омега-3 ёғ кислоталари
Омега-6 ёғ кислоталари
Мия тўқимаси фаолиятига жавоб беради.
Ёғда эрувчан витаминларнинг ўзлаштирилишини таъминлайди Балиқ ва балиқ ёғида катта миқдорда сақланади.


Омега-3 билан биргаликда кальций, фосформ ва Д витаминининг ўзлаштирилишида бевосита иштирок этади.
Муҳим! Омега-6 осон дозаланади, ортиқча дозаси токсик самарага эга. Шунинг учун маҳсулот ва витаминли қўшимчалардаги дозасига эътибор қаратиш лозим.
— D витамин ва балиқ мойи – уларнинг фарқи нимада??
— Оналар кўринча шифокор томонидан буюрилган Д витамини ўрнига балиқ мойини сотиб оладилар. Аслида бу унчалик яхши одат эмас. 50 йил олдин балиқ мойига мажбурликдан фойдаланилган ва у қошиқлаб истеъмол қилинган. Ҳозирги кунда бундай эҳтиёэ мавжуд эмас. Балиқ мойи катта дозаларда қўшимчалар ва консервантлар ҳамда балиқ оқсилининг қолдиқ элементлари ҳисобига аллергик реакция чақириши мумкин. Д витаминлари препаратларида эса бундай хавф йўқ
Ундан ташқари, сунъий озиқлантиришда бўлган болалар мослаштирилган сутли аралашмалар орқали Д витамини, фолат кислотаси, темир ва бошқа озуқа моддаларнинг юқори ва аниқ миқдорини оладилар, чунки сутли аралашма улар билан бойитилади. Она эса ўз фарзандини кўкрак сути билан эмизади, гоҳида фойдали нутриентлар танқислиги остида бўлса ҳам, имкон қадар барчасини беради
— Пальмитинли ёғ кислотаси кўкрак сутининг ўринбосарларида қандай роль ижро этади?
— Бола организмига ёғли комонентнинг таъсирини тушуниш учун кўкрак сути таркибидаги пальмитин кислотасини пальма мойидан фарқлай олиш керак.
Кўкрак сути таркибидаги
пальмитин кислотаси
Пальма мойи таркибидаги
пальмитин кислотаси
Кальций ва фосфорнинг мутлоқ тўғри кириши ва ўзлаштирилишини ва оқибатда суяк тўқимасининг тўғри ўсишини таъминлайди.
Суякларнинг ўсиши, рахитнинг олдини олиш, Д витаминининг ўзлаштирилиши – пальмитин кислотасининг асосий вазифасидир
Сут ёғи таркибидаги пальмитин
кислотаси (сут липидлари)
Муайян биокимёвий ўзгаришлар туфайли, кальций ва фосфорни ўз атрофида тўплаган ҳолда ўз функцияларини йўқотади
Микроэлементлар ортиқча миқдорда қонда айланиб юради, лекин суяк тўқимасигача етиб бормайди.
Эчки сути ёғи таркибидаги пальмитин кислотаси – худди кўкрак сутидаги каби
ралашма таркибидаги кальций ва бошқа компонентларни юқори даражадаги ўзлаштирилишини, қулай ҳазм бўлишни таъминлайди
— Пальмитин кислотасини болалар аралашмалари таркибидан бутунлай чиқариб юбориш мумкинми?
— Пальма мойидан олинган пальмитин кислотаси ични қотиради, қусиш эхтимолини оширади ва кальций алмашинувини бузилишига олиб келади. Кўпгина компаниялар пальмитин кислотасини аралашма таркибидан чиқариб юборишади, лекин бу бола организми томонидан нутриентлар ва микроэлементларни ўзлаштирилишининг секинлашишига олиб келиши мумкин.
Пальмитин кислотаси ёки унинг маълум бир элементлари мослаштирилган аралашмалар таркибида бўлиши зарур, чунки она сути таркибида шундай элементлар мавжуд. Шунинг учун хам айрим ишлаб чиқарувчилар пальмитин кислотасини бола организмига эчки сути липидлари кўринишида киритилишини маъқул кўришади. Бу усул ёрдамида аралашма таркибида пальмитин кислотасининг она сути таркибидаги каби керакли миқдорини таъминлашга эришилади.
В смесях МАМАКО® Premium аралашмалари таркибида пальма мойи йўқ, екин унда эчки сути липидлари мавжуд - бу эса аралашма таркибида тузилиш ва миқдор жихатидан она сути билан бир хил пальмитин кислотаси борлигини таъминлайди.
— Пальма олеини ва бета-пальмитат пальма мойига алоқаси борми?
— Ушбу номларнинг ишлатилиши оналарни аралашма таркибида пальма мойи йўқлигига ишонтирувчи маркетинг юриш хисобланади. Аслида эса юқорида кўрсатилган моддалар пальма мойи қайта ишланиши натижасида олинадиган махсулотлардир.

— Болалар аралашмалари таркибида нуклеотидлар нима учун зарур?
— Нуклеотидлар — организмдаги жуда кўп реакцияларда иштирок этувчи ва энергия манбаи хисобланувчи биологик мухим бирикмалардир. Адекват иммун жавоб учун зарур бўлган барча нарса, яъни иммун хужайралар фаоллиги , ичак эпителийсининг етилиши, фойдали микрофлоранинг шаклланиши , микроэлементлар ва нутриентларнинг ўзлаштирилиши - буларнинг барчаси нуклеотидларнинг етарли концентрациясига боғлиқ бўлади
Таркибида нуклеотидлар мавжуд аралашмалар " премиум" синфига киритилади, чунки улар болада юқори даражада тўйиниш хиссини таъминлаб беради. Оғир инфекцияларни бошдан кечирган сунъий озиқланишдаги болалар иммун тизим етишмовчилигига эга бўлиб, кўпинча невролог назоратида бўладилар - улар учун таомномада нуклеотидларнинг етарли бўлиши жуда мухимдир. Шунинг учун хам нуклеотидлар сақловчи аралашмалар ушбу категориядаги болалар учун мўлжалланган бўлади. Албатта, соғлом болалар учун хам нуклеотитдли аралашмалар фойдалидир.
ВИТАМИНЛАР, МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР ВА МИНЕРАЛЛАР

— Рабият Салахиддиновна, бола учун минерал моддаларни янги соғилган сутдан эмас, балки сутли аралашмадан қабул қилиши қанчалик ахамиятли?
— Замонавий аралашмаларнинг мослаштирилган деб аталиши улар таркибидаги хайвон ёғининг бола қулай хазм қиладиган компонентларга айлантирилгани билан тушунтирилади. Шу билан бирга аралашмалар таркибига барча микроэлементлар керакли миқдорда қўшилган бўлади.
Бувилар ва қўшнилар маслахатига кириб асло болага янги соғилган эчки ёки сигир сути таклиф этиш мумкин эмас, чунки улар таркибида оқсил миқдори керагидан жуда хам кўп бўлади. Янги соғилган сут ичак шиллиқ қаватининг юқоримолекуляр оқсиллар учун ўтказувчанлигини ошириб юборади ва бу билан аллергия хавфини оширади. Бундан ташқари , табиий сут таркибида фолий кислотаси, В гурухи витаминлари ва темир миқдори камроқ бўлади. Юқоридаги тавсияларга амал қилмаган ота-оналар болада озиқланишга боғлиқ анемиянинг келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолиши мумкин.
Кальций
— Суяк тўқимасининг зичлигини назорат қилади. Кальций етишмовчилигида ўсиш ва ривожланиш жараёнлари секинлашади. Агар гўдак ҳаётининг илк ойларидан суяклар мустаҳкам бўлмаса, келажакда скелет ва қомат тузилишида муаммолар бошланиши мумкин. Кальций миқдорининг ошиб кетиши нерв тизими томонидан бузилишларни чақириши мумкин.
Магний
— Суяк тузилишининг шаклланишида иштирок этади. Магний етишмовчилиги неврологик бузилишлар кўринишида намоён бўлади — бу юқори қўзғалувчанлик, тез-тез сесканишлар, хавотирлик. Таом таркибида магнийнинг етишмаслиги ҳақида гўдакда кузатиладиган тез-тез қусишлар дарак бериши мумкин.
— Эмизикли гўдакларнинг озиқланишида витаминларга қандай роль ажратилган?
— Витаминлар билан тўлиқ даражада тўйиниш гўдакнинг нормал ўсиши ва ривожланишини таъминлайди. Катталардан фарқли равишда, болаларга витаминларнинг бошқа концентрациялари талаб этилади. Витаминлар организмга она сути ёки мослаштирилган сутли аралашмалар орқали тушади.
Муҳим! Эмизикли гўдак организмидаги витамин ва микроэлементлар миқдори ҳамда витамин-минерал мажмуаларни киритиш шахсий тартибда қоннинг биокимёвий таҳлили натижалари асосида ва фақат педиатр кўрсатмасига биноан аниқланади
А витамини
— Унинг етарли даражадаги концентрациясига гўдакда эпидермис қаватининг етилиши, соғлом ва чиройли тери шаклланиши боғлиқ. А витамини кўриш ўткирлиги ва тўр парданинг шаклланишига таъсир кўрсатади (Е витамини билан биргаликда).
А витаминининг сутли аралашмалар таркибидаги ТР ТС бўйича рухсат этилган миқдори*
  • 6 ойликкача — 40—100 мкг-экв/100 мл
  • 6—12 ойлик — 40—100 мкг-экв/100 мл
Сутли аралашмалар таркибида витаминларнинг рухсат этилган миқдорлари Божхона Иттифоқининг "Сут ва сут маҳсулотларининг хавфсизлиги" Техник регламент маълумотларига асосан келтирилган (ТР ТС 033/2013).
С витамини
— Қон-томирлар тонусининг координатори ҳисобланади. Унинг циркуляцияси организм фаолиятига, жумладан иммун тизимини бевосита назорат қилувчи тўғри қон оқимига умумий таъсир кўрсатади. Аскорбин кислотаиснинг юқори миқдори аллергик реакцияларни чақиради. Шунинг учун уни буюришда ўрамда кўрсатилган концентрация билан чекланиш ва қўшимча равишда С витаминини киритмаслик керак.
С витаминининг сутли аралашмалар таркибидаги ТР ТС бўйича рухсат этилган миқдори
  • 6 ойликкача — 5,5—15 мг/100 мл
  • 6—12 ойлик — 5,5—15 мг/100 мл
B витамини
— В гуруҳи витаминларининг тўғри ҳисобланган концентрацияси гўдак ҳаётининг илк ойлари ва йилида соғлом иммунитет ва нерв тизимининг бир маромда ривожланишини таъминлайди. В гуруҳи витаминларининг паст кўрсаткичлари хулқ атворнинг бузилиши, уйқунинг бузилиши, хавотирлик ва гўдакларнинг чўчиб кетишларини чақиради.
Сутли аралашмалар таркибидаги В гуруҳ витаминининг ТР ТС бўйича рухсат этилган миқдори
B2 витамини
  • 6 ойликкача — 50—280 мкг/100 мл
  • 6—12 ойлик — 50—280 мкг/100 мл
B6 витамини
  • 6 ойликкача— 30—120 мкг/100 мл
  • 6—12 ойлик— 40—100 мкг/100 мл
B12 витамини
  • 6 ойликкача— 0,1—0,3 мкг/100 мл
  • 6—12 ойлик — 0,15 — 0,3 мкг/100 мл
D витамини
— "Қуёш" витаминига худди гормонларга бўлгани сингари аҳамият берилади. Унинг хусусиятлари иммун тизимининг ҳолатига, қалқонсимон без фаолиятига таъсир кўрсатади, шу тариқа тафаккурга ҳам билвосита таъсир кўрсатади. Д витаминини буюришда педиатр нафақат болада "қийшиқ" оёқларнинг бўлмаслиги учун, балки боланинг иммунитети ва онг фаолияти тўғри шаклланиши учун ҳам қайғуради
Болалар учун Д витаминининг концентрацияси Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро нормативлари ва "Родничок" деб номланган Рахитнинг олдини олиш Россия федерал дастури орқали назорат қилинади.
Сутли аралашмалар таркибидаги Д3витаминининг ТР ТС бўйича рухсат этилган миқдори:
  • 6 ойликкача— 0,75—1,25 мкг/100 мл
  • 6—12 ойлик — 0,8— 2,1 мкг/100 мл
E витамини
— А витамини билан бир қаторда иммунитет фаолиятини назорат қилади, оксидланишга қарши жараёнларда иштирок этади. Шартли равишда гўзаллик витамини деб номланади, чунки катта ёшдаги инсонларда у тери тонуси, кўриш фаолияти, коллаген ва эластин ишлаб чиқарилишига таъсир қилади. Болалар учун сутли аралашмалар таркибида Е витамини кўриш фаолияти, ўсиш ва нерв тизимининг тўғри шаклланиши учун мажбурий концентрацияда қўшилади.
K витамини
— Қон ивишида иштирок этади. К витаминини инъекция кўринишида юбориш неонатал қон кетишлари хавфини камайтириш мақсадида ҳар бир туғруқхонада ҳар бир янги туғилган чақалоққа тавсия этилади. Инъекция профилактик аҳамиятга эга ва гўдакни ҳимоя қилиш имконини беради. Доимий равишда инъекция қилиш мумкин эмас. Керакли миқдорда К витамини билан бойитилган сутли аралашмаларни қўллашнинг ўзи кифоя. Ёш ўтиши билан болакай К витаминини гўшт, брюссел карами, тухум, авокадодан олади. Эмизаётган она ушбу маҳсулотларни истеъмол қилиши мумкин – ва кўкрак сути билан бирга болакай ўз таомномасида витамин танқислигини тўлдиради.
— Рабият Салахиддиновна, таурин, пребиотиклар, лютеин, холин ва бошқа компонентлар – болалар учун сутли аралашмалар таркибида яна қандай қўшимчаларнинг бўлиши мақсадга мувофиқ?
Таурин
— Алмашинмайдиган аминокислота бўлиб, эмизикли гўдак организмининг табиий шаклланиши ва ривожланишига ёрдам беради. Шунинг учун болаларга ҳаётининг илк ойларидан, айниқса, муддатидан олдин туғилганларга ушбу аминоксилотанинг таомномада бўлиши шунчалик муҳим. Таурин кўкрак сутида (35-45 мг/л) ва барча сутли аралашмалар таркибида мавжуд бўлади.
Тауриннинг фойдали томонлари кўп, у:
  • Янги тўқималарнинг пайдо бўлиши ва ўсишини рағбатлантиради;
  • Кўриш аппарати ва кўз тўр пардасининг нормал ишлашини таъминлайди;
  • Эшитиш нервининг ривожланиши ва тўғри шаклланишига таъсир қилади;
  • Ҳужайра мембраналарини зарарли таъсирлардан ҳимоя қилади;
  • Играет большую роль в распаде билирубина и влияет на то, чтобы желтуха новорожденного достаточно быстро и комфортно прошла.
Энергетик ичимликлар таркибидаги таурин — худди ўша таурин бўлиб, фақат бошқа концентрацияда бўлади. Янги туғилган чақалоқларга мўлжалланган сутли аралашмаларда таурин бир концентрацияда, турли ёшлардаги болалар учун – бошқа концентрацияда бўлади.
Пребиотиклар ва пробиотиклар
— Қадим замонлардан маълум бўлган, асосий табиий пребиотиклар мажмуаси — бу кўкрак сутидир. Унда пребиотиклар ролини олигосахаридлар ўйнайди. Олигосахаридлар парчаланмаслиги ва ингичка ичакда сўрилмаслиги, йўғон ичакда ферментланганлиги муносабати билан улар патоген микроорганизмлар ва уларнинг токсинларини боғлашга ёрдам беради – умуман олганда, диарея кўринишида намоён бўлувчи ичак касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.
Пребиотиклардан фарқли равишда пробиотиклар (бифидо ва лактобактериялар) – тирик микроорганизмлар ҳисобланиб, инсон саломатлигига бевосита таъсир кўрсатади. Уларнинг фойдали хусусиятлари илгаридан муҳокама қилиб келинган, лекин фақат 2000 йиллар бошида пробиотиклар болалар учун мўлжалланган озуқаларда қўлланишни бошлади.
Европа болалар гастроэнтерологлари, гепатологлари ва нутрициологлари ҳамжамияти (ESPGHAN) про- ва пребиотиларга эга қуруқ сутли аралашмалар хавфсиз, ёқумли касалликлар ривожланиш хавфини камайтиради, қорин санчиқлари ва ичак таъсирланишлари даврийлигини камайтиради деб ҳисоблайди.
Лютеин
— Ўзига хос пигмент ҳисобланиб, болаларда ҳаётининг илк йилларидан кўриш қобилиятининг шаклланишига таъсир қилади. Яқин кунларгача, ишлаб чиқарувчилар лютеинни сутли аралашмалар таркибига қўшишмаган эди. Лекин ҳозир, лютеин билан бойитилган аралашмалар ўз фарзандини бирор бир сабабга кўра кўкрак сути билан эмизолмайдиган оналар учун ҳам мавжуд. Бундай аралашмалар таркибидаги лютеин миқдори кўкрак сутидаги миқдордаги каби бўлади.
Холин
— Ушбу модданинг бошқа номи — В4 витамини. Холин грек тилидан таржима қилинганда, "сафро" маъносини англатади, чунки илк бор ушбу бирикма сафродан олинган. В4 витамини сифатида эса уни, энг қизиғи, ачитқиларда аниқланган. Энг муҳим нейромедиаторлардан бири, ацетилхолин, холин ёрдамида синтезланади, ацетилхолин эса хотира ва ўзлаштиришга жавоб беради. Янги маълумотни ўзлаштириш, эслаб қолиш, қисқа ва узоқ муддатли хотира — булар бола организмида холиннинг етарли миқдорига боғлиқ функциялардир
Инозит
— Худди холин сингари В гуруҳ витаминларига мансуб. Ўсаётган организмда ёғлар алмашинувида ва семиришнинг ривожланишини огоҳлантиришда муҳим аҳамиятга эга. Нерв тизими фаолитини турғун даражада ушлаб туради: бош мия фаолиятини назорат қилади, боладаги беҳузурлик ва юқори хавотирлик хиссини бартараф қилишга ёрдам беради.
L-карнитин
— Аминокислота, витамин эмас, лекин витаминларга ўхшаш модда бўлиб, В гуруҳ витаминларига қардош ҳисобланади. L-карнитин моддалар алмашинуви жараёнларини мувофиқлаштириш учун қўлланилади. У ёғ кислоталарини йўқотишда ёрдам беради. Шунинг учун L-карнитиннинг қўшимча қабул қилиниши болада интеллект ва соматик саломатликни яхшилайди.
Соя лецитини
— Болалар учун сутли аралашмаларни ишлаб чиқарувчилари генетик модификацияланган унсурлар, консервантлар, бўёқ моддалар ва хушбўй моддаларни ишлатишмайди. Маҳсулотни турғунлаштириш учун кўкрак сутининг ўринбосари таркибига эмульгатор – соя лецитини киритилади. У ўсаётган гўдакда онг шаклланишига жавоб беради.

— Рабият Салахиддиновна, шлаб чиқарувчиларнинг сутли аралашмаларни фойдали моддалар билан бойитишга қизиқишлари аниқдир, лекин она томонидан боланинг озиқланишига соғлом ёндашув нимадан иборат?
— Биринчи навбатда, барча оналар сабабсиз хавотирланмаслиги лозим, чунки соғлом фарзанд – бу соғлом хотиржам она. Она ўз фарзандининг вазн ошиши ва бўй ўсиши, боланинг ёши катталашиши билан янги ҳаракат кўникмаларининг пайдо бўлишини кузатиб бориши керак. Ўз вақтида педиатр ҳузурига бориш ва эмлашни амалга оширишни унутмаслик лозим.
Болалар учун сутли аралашмалар таркиби ҳақида фикр юриладиган бўлса, ҳозирда маҳсулотлар бўйича маълумотларни шакллантиришнинг ягона стандартлаш жараёни кетмоқда. Шунинг учун ҳар бир ўзини ҳурмат қилган корхона ўз маҳсулотининг тўлиқ ва аниқ таркибини ўрамда кўрсатади, корхона веб-сайтида "Саволлар вав жавоблар" ёки "Маълумотлар" бўлимига эга бўлиб, у ерда энг муҳим саволларга жавоб олиш мумкин. Агар нимадир тушунарсиз бўлса, у ҳолда Россия Педиатрлари Иттифоқининг расмий тавсиялари билан танишиб чиқиш мумкин. Интернет оламида ва китоб дўконларида тиббий билимларни оммавийлаштирувчи кўплаб адабиётлар мавжуд.

— Агар кўкрак билан эмизилса, фойдали моддаларнинг етишмовчилиги ҳақида хавотир олмаса бўладими?
— Она сути — ҳаётининг илк ойларида бўлган гўдак учун асосий ва бош озуқа ҳисобланади. Эмизаётган она ўз фарзандига энг керагини, жумладан, эркалаш, севги ва тактил алоқани беради

— Аммо аёл кўкрак сути таркиб бўйича шунчалик тўла-тўкисми?
— Она ўз боласининг витамин ва микроорганизмларга бўлган эҳтиёжини қондира оладими, озуқа моддалар танқислигини ҳис қиладими йўқми, бунга фақат шифокор жавоб беролади. Мен эмизаётган оналарга ҳомиладорлар учун мўлжалланган витаминларни қабул қилишни давом эттиришни тавсия қиламан, агар улар ушбу витаминларни ҳомиладорлик даврида қабул қилган бўлса; ҳамда педиатр билан гўдак етарли миқдорда фойдали моддаларни кўкрак сути билан эмизиш вақтида қабул қилаётганлиги ҳақида маслаҳатлашиши керак. Энг муҳими – Д витаминини қабул қилиш гўдак ҳаётининг илк ойлариданоқ, у кўкрак сутини эмишидан ёки сунъий озиқланишда бўлишидан қатъий назар доимий ва узлуксиз равишда бўлишлигини унутмаслик лозим

— Климатик ва географик шароитлар 1 ёшгача бўлган болаларнинг озиқланишига таъсир кўрсатадими?
— Махсус дастурлар қийин климатик шароитларда яшовчи болаларнинг озиқланишига тузатиш киритишга ёрдам беради. Масалан, "Шимол фарзандлари" дастури иммунитет хусусиятларини назорат қилади ва озиқланиш, даволаш, экстремал шароитларга яқин шароитларда яшовчи болалар қабул қилиши шарт бўлган витамин ва микроэлементлар меъёрлари бўйича муайян ёндашувларни ўз ичига олади.

—Болалар учун мўлжалланган сутли аралашмалар билан озиқлангандачи?
— Сутли аралашмани танлаш бўйича, эҳтимол, глобал фарқлар йўқ. Витаминларни қўшимча буюриш, қўшимча озуқани нисбатан эрта ёки кеч киритиш бўйича эса муайян нюанслар мавжуд. Лекин мослаштирилган сутли аралашма доим стандарт тарзда буюрилади – ёшга кўра ва боланинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда. Климатик шароитлар болалар таомномасида озуқа элементларининг бошқа кўрсаткичлари ва турларига таъсир кўрсатади.

— Эмизаётган она витаминларни юқори дозаларда қабул қилади – бу ҳолат болага қандай таъсир кўрсатади?
— Она қабул қилаётган витаминлар меъда-ичак тизими орқали йўқотилади, организмга сўрилади ва қонга тушади. Албатта, муайян концентрация кўкрак сутига ҳам ўтади. Лекин бу деярли аҳамиятга эга бўлмаган қиймат бўлиб, бу на гўдакнинг Д витаминини қабул қилиши, на унинг озиқланиш тартибига таъсир қилади. Она ўз витаминотерапиясини олади, бола эса она сути билан озиқланишни давом эттиради ва ўзининг Д витаминини қабул қилаверади. Гўдак потенциал равишда витаминли препаратларга ёки улар таркибидаги консервант ва ширинлаштирувчи моддаларга аллергия бериши мумкин.

— Эмизишда бўлган гўдак учун қўшимча равишда витамин ва минералларни қабул қилиш керакми?
— Замонавий исботи келтирилган ёндашув шу ҳақда маълумот берадики, тўла-тўкис озиқланишда бўлган гўдакка витаминли препаратни буюришга ҳожат йўқ, Д витамини бундан мустасно. Бу масалани ҳар бир ота она ўз шифокори билан ҳал қилиш керак.
Одатда, соғлом болага мослаштирилган сутли аралашма ёки она сути, Д витамини ва тўғри ҳаёт тарзи (сайр қилиш, уйқу ва дам олиш тартиби)дан ташқари ҳеч нарса керак эмас. Мушкул вазиятда ёки хавф гуруҳидаги болаларга витаминли препаратлар ва уларнинг концентрациялари боланинг аҳволидан келиб чиққан ҳолда доимо шифокор томонидан танланади.
— Болалар учун сутли аралашмаларнинг яроқлилик муддати – унга риоя қилиш муҳимми?
— Афсуски, молиявий қийинчиликлар сабабли, оналар сутли аралашмаларни уларнинг яроқлилик муддати ўтгач кам ҳолларда ташлаб юборишади ёки акция бўйича катта миқдорда яроқлилик муддати чекланган сутли аралашмаларни харид қиладилар.
Албатта, сутли аралашма кун кунида яроқсиз ҳолга келмайди. Лекин яроқлилик муддати – бу фақат ўрам устига чоп қилинган шартли рақам эмас. Бу махсус формулалар асосида ҳисобланган маҳсулотни мутлақ тегилмаган ҳолатдаги сақлаш давомийлигидир. Сутли аралашмани унинг шартли равишдаги яроқлилик муддати анча ўтгандан кейин қўлланилса, она жуда катта таваккалга қўл уради. Бу ҳолда ишлаб чиқарувчига ҳеч қандай эътироз бўлиши ҳам мумкин эмас – шунинг учун ҳам яроқлилик муддати кўрсатилади, бу муддатдан сўнг маҳсулот қўлланилмаслиги керак.
— Сутли аралашма бир-икки компонентдан ташқари барча озуқа моддаларни сақлаши бўйича оптимал бўлган ҳолда, нима қилиш керак?
— Буни барча номзодларни бирма бир кўриб чиқиб, оптимал келин ёки куёв қидириш билан таққослаш мумкин – натижада ёлғиз қолиш ҳам мумкин, чунки изланиш узоққа чўзилиб кетиши мумкин. Ота-оналар энг мақбул сутли аралашмани излаб топгунларига қадар болакай ихтиёрий равишда танлаб олинган аралашма турида озиқланиб катта бўлиши ҳам мумкин.
Барча сутли аралашмаларнинг таркиби стандартлаштирилган. Агар бола соғлом, бўлса, махсус аралашмалар учун кўрсатма бўлмаса, у ҳолда ҳатто ундаги бир – икки компонент Сизни қониқтирмаса ҳам, барча хусусиятлари бўйича яхши ҳисобланган аралашмани танлаш мумкин. Чунки агар болакай вазн қўшиб борса, қусмаса, ўзини яхши хис қилса, ахлатининг кўриниши меъёрда бўлса – у ҳолда ота-она ўз фарзанди учун энг мақбул сутли аралашмани топган ҳисобланади, ва уни алмаштиришга ҳожат йўқ.
Боланинг бир текис жисмоний ва психоэмоционал ривожланиши унинг озиқланишига тўғридан тўғри болиқ. Соғлом озуқа болага энергия ва унинг саломатлиги учун керакли бўлган нутриентларни, ортиқча миқдорсиз ва танқисликка олиб келмаган ҳолда, беради. Болалар озуқасини танлашда шуни ёдда тутингки, энг яхши нарса – бу яхши нарсанинг душманидир. Болакайни педиатр тавсиясисиз қўшимча витаминли қўшимчалар билан тўйдиришга ҳаракат қилиш керак эмас. Агар бола мослаштирилган сутли аралашмани яхши ўзлаштираётган бўлса, у ҳолда энг яхши маҳсулотни излашнинг ҳожати йўқ. Кўкрак сути – ҳар бир гўдак учун энг мақбул озуқа ҳисобланади, эмизаётган она ўзини етарли даражада соғлом хис қилиши ва асосий витаминлар ва микроэлементлар танқислигини сезмаслиги лозим
Тиббиёт фанлари номзоди
шифокор-педиатр
Зайниддинова Рабият Салахиддиновна
*эмизикли гўдак учун энг афзал озуқа бўлиб она сути ҳисобланади. БЖССТ илк 6 ойликда фақатгина кўкрак сути билан озиқлантиришни тавсия қилади. МАМАКО® ушбу тавсияни қўллаб қувватлайди. Гўдак таомномасига янги маҳсулотларни киритишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашинг
Made on
Tilda